Шоирлик


Сақлаш
15:10 / 04.10.2021 0 999

Доғистоннинг улуғ шоири Расул оға Ҳамзатов мактабда ўқиб юрган кезларида қўшни партада ўтирадиган бир қизни ёқтириб қолибди. Фалакнинг гардишини кўрингки, балоғатга ёшига етганда қиз бошқага турмушга чиқиб, Расул оға бошқага уйланиб кетибди.

Йиллар ўтибди. Расул Ҳамзатов наинки СССР аталмиш улкан мамлакатга, бутун жаҳонга маълум ва машҳур шоир бўлиб кетибди. Ўша қиз гап-гаштакларда: «Расул менга ишқий шеърлар ёзавериб-ёзавериб шоир бўп кетди, уни мен шоир қилганман» деб мақтаниб юраркан.

Бу гап Расул оғанинг ҳам қулоғига етиб борибди. Бир тадбирда иттифақо иккаласи учришиб қолишибди. Ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг, Расул оға «Эринг нима иш қилади?» деб қизиқибди.

«Фалон базада бош бухгалтер» деб жавоб берибди аёл. Расул оға ажабланган бўлиб гап билан узиб олибди: «Ие, нега уни шоир қилмадинг?!»

Шароф Бошбеков

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 90
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 112
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 281
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15697
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6528
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6464
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5786
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5245
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5131
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4539
Ўзбекистон тарихи

//