Ҳали ҳаммаси тугамабди


Сақлаш
16:01 / 12.01.2023 0 579

Инсон қанча бойлик орттириши мумкин, унинг истаклари миқдори, чегараси борми? Қачон «Бўлди, бошқа керак эмас, менга шу етади», деб айтади? Умуман, шундай дейдиганлар бормикан? Чунки кишининг пули, мол-дунёси кўпайгани сари, орзу-ҳаваслари ҳам ортиб боради. Энг ёмони бойликка бўлган ҳирс баъзан туғишганларни бир-биридан жудо қилади. Шунинг учун ҳам бойликнинг ортидан юзкўрмас бўлиб кетаётган жигарларни кўриб, «етиб келибмиз», деб ўйлардим. Аммо янглишибман. Ҳали ҳаммаси тугамабди, ҳали меҳр-оқибат, қондошчиликни бой бермабмиз. Бундай хулосага келишимга эса сафарда кўрганларим сабаб бўлди.

 

– Тўрт ойдан буён Ҳиндистондаман. Оилада уч қиз, бир ўғилмиз. Укамнинг буйрагида касаллик пайдо бўлгач, Қозоғистонда операция қилиб алмаштирган эдик. Яхши бўлиб қолганди, лекин яна мазаси қочди. Кейин бу ерга олиб келдик. Опамнинг турмуш ўртоғи ҳарбий, унга осон тутиб бўлмайди. Синглимнинг ёш боласи бор. Мендан бошқа ким келади, биттагина укам бўлса, жонимиздан азиз, дейди Малоҳат (исми ўзгартирилган)исмли аёл. – Битта буйрагимни бермоқчи эдим, тўғри келмади. Ҳозир жиянимнинг келишини кутяпмиз. У донорлик қилади. Бу ерга келишимиздан аввал ўғилларимни унаштириб қўйгандим. Октябрда бирваракай иккита келин туширдик, аммо тўйда мен бўлмадим. Ўша кун бу ерда укам билан бирга эдим. Ҳали келинларнинг қўлидан бир пиёла чой ичмадим. Укам тузук бўлиб қолса, бирга ичамиз чойни насиб.

 

– Икки ойдан бери шу ерда даволаняпмиз. Турмуш ўртоғимни эрталаб операцияга олиб кириб кетишди, жигарни трансплантациясига, қайинакам донорлик қиляпти. Мен у кишига қараяпман, дейди, эрининг операциядан чиқишини бетоқат бўлиб кутаётган яна бир ўзбек аёли.

 

– Туппа-тузук юргандим, дафъатан ошқозоним безовта қилиб қолди. Текширтирсам, саратон ташхиси қўйилди. Шундан кейин ўғилларим онаси билан мени шу ерга юборишди. Уч ой бўлди шунгям, ҳозир аҳволим анча яхши. Мана бу қизим ҳам шу касал билан оғриган, операция қилиб бўлмайди, дейишган экан, етти ойдан бери кимё терапия олиб даволаняпти. Аҳволи яхши. Бизнинг қизимиз йўқ эди, уни шу ердан топдик. Биз билан бирга яшаяпти, деди тошкентлик отахон қуралайгина қизни кўрсатиб.

 

Кун бўйи бундай беморларнинг бир нечтаси билан суҳбатлашаман. Энг қизиғи, саломатлик олдида ҳамма нарса – пул ҳам, мавқе ҳам ўз аҳамиятини йўқотган. Ўзбекистондан келиб даволанаётганлар бир-бирларини жуда яхши билади, бир-бирларига бажонидил ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди. Дори-дармон, муолажалар қимматлик қилса, билган шифокорлари, касалхоналарини бир-бировига тавсия қилишади. Битта меҳмонхона туриб, яқинларига қараётганлар, ҳамюртларига ош-овқатидан илинади.

 

Бу ерга келиб, даволаниш осон эмас, айниқса, «орган» алмаштириш каттагина маблағ талаб этади. Шунга қарамай, касалликка қарши бутун қариндошлар, жон-жигарлар биргаликда курашаётганини кўриб кўнглим тоғдек кўтарилди. Ва бу илоҳий риштанинг қудрати беморларнинг соғайиб, оиласи бағрига қайтишида қанчалик аҳамиятга эгалигини англадим. Бундай ришталар бор экан, ҳали бу ҳаётдан каттароқ нарсалар умид қилса бўлишига ишона бошладим.

Назира ТОШПЎЛАТОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 61
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 111
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 81
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 79
Хўжайин бўлолмаган хўжағат

Биласизми?

12:02 / 27.02.2025 0 99
Етти ва ҳафта



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8904
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5233
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4843
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4277
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3622
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3537
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3118
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//