Жолболди Султонбек ўғли. Драббллар


Сақлаш
14:01 / 04.01.2023 0 776

БУҒДОЙЗОР

 

– Бугун қўриқчи йўқ шекилли, молларингни бемалол буғдой оралаб боқиб юрибсизлар?

 

– Ҳа-да. Отаси оламдан ўтибди, таъзияда ҳозир...

 

ПАНЖАРА

 

“Ўлганимдан кейин болаларим ўтинга ишлатар”, – оқсоқол шундай деб панжара ўрнига тут дарахти ўстирганди.

Яқинда “Отамизнинг йилигача битириб олайлик”, – дея болалари тутларни илдизи билан қўпориб, ўрнига пишиқ ғиштдан мустаҳкам девор ўрнатдилар.

 

ПОЙАБЗАЛ

 

Келтирилган кийим-кечаклардан бир этикчани кийиб, кўзлари қувончдан порлаган болакайдан волонтёр сўради:

 

– Бу сенга катта эмасми?

 

– Ҳечқиси йўқ. Қават-қават қилиб пайпоқ кийсам бўлди!..

 

ИМОН

 

Мулланинг “Рўмолсиз аёл – имонсиз!” деган гапидан кейин "Имонсиз!" – деб хотинини калтаклади.

 

Ўша куни у мастлигидан зўрға оёқда турарди.

 

АВТОҲАЛОКАТ

 

– Нега ҳозир автоҳалокат дегани кўп?

– Пора эвазига олинган ҳайдовчи гувоҳномаларининг меваси!

 

Қирғиз тилидан Нодирбек ЙЎЛДОШ ўгирди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 222
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15250
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6232
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4288
Ўзбекистон тарихи

//