Нордон гап


Сақлаш
16:12 / 14.12.2022 0 1649

Кўчада маҳалладош йигит: 

 

– Тўхтанг, амаки. Сиз олма сотасиз, а? – деди. 

 

– Ҳа, сотаман, – дедим.

 

– Менга нордон олма керак. Борми?  Хотиним оғироёқ. Нордон нарса ейман деяпти, – сўради у. 

 

Мен:  

 

– Олмаларнинг нордони қолмади, ҳаммаси ширин. Нордон олманиям қишга сақласанг, шакари кўпаяди, – деб тушунтирдим. 

 

– Нима қилсам экан. Баҳор бўлсайкан, ғўра опкеп берардим. Қишда нордон нарсани қайдан топаман, – афсусланди у. 

 

– Билмасам. Ҳозир нордон нарсанинг ўзи йўқ, – дедим кетишга чоғланиб. 

 

– Менга қаранг. Битта фикр бор. Шунга нима дейсиз? Нордон нарсага бошқоронғу бўлган хотинимга нордон гап гапирсам кўнгли тинчирмикан? – деди йигит енгимдан тутиб. 

 

Ҳазиллашяптими,  деб кўзига тикилдим. Йўқ. Жиддий. 

 

– Билмадим. Бунақа гапни эшитмаганман. Балки нордон гапингга хотининг тинчланар,  лекин,  менимча, фарзандинг “нордон”  туғилса керак, – дедим. 

 

– Тўғри айтасиз. Буёғини ўйламабман, – деди у бош қашиб.

 

Раҳимжон РАҲМАТ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 215
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 198
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 336
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15216
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6386
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6205
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5683
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5126
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4859
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4266
Ўзбекистон тарихи

//