Музламага қарши музламас йўллар – Исландияда нафақат уйлар, йўлаклар ҳам иситилади


Сақлаш
15:12 / 13.12.2022 0 998

Қиш йилнинг ўзига хос фасли, кимдир совуқ ва изғирин туфайли уни хушламаса, бошқа биров тоғда чанғи учиш ёки қорбобо ясаш учун қорли кунларни интиқ кутади. Аммо қаҳратон кунлари фаррош ва қор куровчи машина ҳайдовчиларининг қўли-қўлига тегмайди.

 

 

Айрим шимолий ўлкаларда эса устма-уст қор ёғавергач, уларни тозалаш машаққатли юмушга айланади. Музламани бартараф этиш учун одатда қум ёки махсус туз сепилади, хавфли сумалаклар лазер таёқчалар ёрдамида туширилади. Исландияликлар эса яхмалак билан курашишда нодатий ечимни топишган.

 

 

Исландия пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари шаҳар кўчаларида сайр этаркан, муз устида тойилишдан ҳеч қўрқмайдилар. Чунки Рейкьявикдаги барча йўлаклар оролдаги сон-саноқсиз гейзер булоқларидан чиқадиган табиий иссиқ сув билан иситилади.

 

 

Иссиқ сув мамлакатда катта ва беминнат энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Таъбир жоиз бўлса, иссиқ сув электростанцияларда электр токига айланади. Иссиқлик энергияси йилнинг барча фаслида шаҳар йўлакларини музлатмай, аҳоли ҳаракатланишига қулайлик туғдиради.

 

 

Йўлаклар ҳамиша қуруқ ва тоза,одамлар юриши учун қулай ҳолатда бўлади.

 

Абдумажид АЗИМОВ тайёрлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16182
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6637
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5358
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5353
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4778
Ўзбекистон тарихи

//