Бир чимдим меҳр


Сақлаш
17:09 / 27.09.2021 0 1184

          Ишга келаётсам, қўшнимиз жиғибийрони чиқиб, машинасини кавлаётган экан. Ҳар замонда тепиб қўяди. Уни бу ҳолатда кўриб индамай ўтиб кетолмадим. Сўрашиб муаммоси билан қизиқдим. Мундоқ қарасам, машинасининг таги қоп-қора. Моторни текширдим. Мой йўқ, тўкилиб кетган. Қўшнимга буни тушунтирдим. Машинага улаб, маҳалламиздаги устахонагача олиб бордим. У ерда уста вазиятни кўрди, бизни эшитди ва қўшнимга тушунтирди: «Қўшнидан ёлчиган экансиз, машинани тушунаркан. Ким билади, сиз буни кўрмай, нималар қилган бўлардингиз. Отасига раҳмат бундай қўшниларнинг!»

Катта йўлга чиқсам, ёш жувон икки боласи билан совуқда қалтираб турибди. «Ипподромга» деди. Йўлим эди, ташлаб қўйдим. Пул узатди, олмадим. «Раҳмат, яхши инсоннинг фарзанди экансиз», деди.

Ишдан қайтишда гўшт олиш учун бозорга тушдим. «Терминал кечки еттидан кейин ишламайди», деди уч-тўрт кун олдин нақд пулга «окажон-окажон»лаб гўшт сотган таниш йигит. Унинг муомаласи ёқмай ярим соат тортишдим. Харидорга хушмуомала бўлиш, пластик карта орқали исталган пайтда нарса олиш мумкинлигини уқтирмоқчи бўлдим. «Бориб бунақа талабларни отангизга айтинг», деди пичоқларини бир-бирига қайраб.

Асабим бузилиб уйга келдим. Мени кутиб олган аёлим ҳол-аҳвол сўрашди, чой-нон олиб келди. «Дадангизни туш кўргандим, бир руҳи покларига тиловат қилиб қўйинг, эрталаб айтмоқчи эдим, вақтли кетиб қолибсиз», деди у. Таъсирланиб кетдим. Бир кунда тўрт хил ҳолат: ҳар бирида ҳам дадамни эслатишди. Гарчи қассоб йигит қўполлик қилган бўлса-да, уям падари бузрукворимни эслатди-ку барибир.

Шунинг учун уларниям ОТАсига раҳмат!..

Мақсуд Жонихонов

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16194
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6641
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5357
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//