Нафақа


Сақлаш
21:12 / 02.12.2022 0 942

Кеча Толиб сомсапаз айтди: ёнимиздаги қишлоқда яшовчи Ҳалима она тирик экан, ёши юздан ўтибди. 

 

Бу аёлни танирдим, ёшлигимда кўп кўрганман. 

 

Умри меҳнатда ўтган оддий ўзбек аёли. 

 

Толибнинг айтишича, Ҳалима она ўтган йили уйига пенсиясини олиб келадиган банк ишчисига: "Энди менга пенсия олиб келманглар. Ҳадеб давлатнинг пулини олгани уяляпман. Шунча йил олдим. Етар. Бўлди энди", деган эмиш. 

 

Назаримда Ҳалима она кўп яшаб қўйганидан ҳижолат бўляпти, шекилли. 

 

Қизиқ. Меҳнаткаш ва ҳалол одамлар ҳатто нафақа пулини ҳам унча ҳалол пул деб ҳисобламас экан.

 

Раҳимжон РАҲМАТ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 81
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 92
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 76
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 93
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 92
Ҳадаҳа



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17072
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7077
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6845
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6115
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5668
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5526
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5156
Ўзбекистон тарихи

//