Поло чавгон ўйинидан олинганини биласизми?


Сақлаш
16:09 / 27.09.2021 0 1225

 

Чавгон форс тилидан “учи эгри таёқ отда ўйналадиган жамоавий спорт ўйини ҳисобланади. Қадимги Шарқда Чавгон чорвадорлар ўйини сифатида пайдо бўлган. Кейинроқ отлиқ аскарларнинг машғулотига айланган. Шарқ халқлари Чавгон тўпини “гўй”, эгри таёғини “чавгон” дейишган.

 

Тарихга назар солсак Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Абдураззоқ Самарқандийнинг “Мажлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари ва бошқа манбаларда Чавгон ўйинига оид қимматли маълумотлар бор.

 

 Чавгон ўйини айнан бобурийлар салтанати даврида Ҳиндистонда кенг оммалашган. Ёзувчи Примқул Қодировнинг “Ҳумоюн ва Акбар” тарихий романи бобурий маликаларнинг Чавгон ўйинига тайёргарлигини тасвирлашдан бошланади.

 

Айниқса, Абдулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома”,  Унсур ал Маолийнинг  "Қобуснома" асарларида чавгон ўйини муфассал берилган. Ўн олтинчи аср миниатюра мактабига мансуб номаълум мусаввирнинг "Чавгон ўйини" асарида бу ўйиннинг қизғин лаҳзаси тасвирланган.

 

1871-йилда Буюк Британияда Чавгон (поло) мусобақаси ташкил қилинган. Шу тариқа Чавгон олдин Европа, кейин Америка давлатларига тарқалган. 1900, 1904, 1920, 1924 ва 1936 йилларда бўлган олимпиада ўйинлари дастуридан ҳам жой олган. Замонавий Чавгон ўйини (ҳозир кўплаб давлатларда “поло” деб аталади) майдоннинг ўлчами 274×182 м, ёғочдан тайёрланадиган тўпининг диаметри 8 см, оғирлиги 120–135 г, икки ёндаги дарвозаларининг эни 8 м дан, ўйин вақти 56 мин. (7 мин. дан 8 бўлим). Мусобақалашаётган икки жамоадаги 4 тадан отлиқ ўйинчи қўлларидаги учи эгри таёқ (клюшка) ёрдамида тўпни рақиб дарвозасига киритишга ҳаракат қилади. Ўйинчиларга учрашув давомида отларини ўзгартиришларига рухсат этилади.

 

Ҳозирги  кунда Чавгон ўйини Франция, Аргентина, АҚШ, Мексика, Буюк Британия, Италия давлатларида ривожланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 125
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 144
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 175
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10524
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5562
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5114
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4968
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4544
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3650
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3629
Радикализм

//