Ўзингга ёқадиган бир нарсани топ ва ўша сени ўлдиришига қўйиб бер – Буковскидан 15 иқтибос


Сақлаш
15:11 / 16.11.2022 0 1127

Асли келиб чиқиши немис бўлган америкалик ёзувчи, шоир, журналист Чарльз Буковски “исқирт реализм” йўналишининг ёрқин вакилларидан бири, унинг ҳаётга, жамиятга нисбатан теран фалсафий нигоҳи доим китобхонларга қизиқ бўлган. У кўзлари билан кўриб турган ҳаётни қорамтир (кир) ранглар билан тасвирлар экан, баъзида бу асарларда некбинликнинг йўқлиги одамни бўғиб юборади, аммо охир-оқибат ўқувчи Буковски ҳақиқатларини, ҳатто унинг ўзини ҳам борича қабул қила бошлайди. Қуйида адибнинг 15 иқтибоси тақдим этилмоқда.

 

1. Бу дунёнинг муаммоси шундаки, тарбияли одамлар ўзига нисбатан шубҳага тўла, аҳмоқлар эса ишончга.

 

2. Дунёни қутқармоқ учун ҳар бир одамни алоҳида, бирин-кетин қутқариш лозим; барчани қутқариш – бу романтизм, ё сиёсат.

 

3. Ёзувчи дегани ҳаётдан қўл силтаган одам, агар унинг умиди бўлса, у ёзувчи бўлишни тарк этади.

 

4. 25 ёшида ҳар бир одам даҳо, 50 га етганда эса бунинг учун нимадир қилишга мажбурсиз.

 

5. Бир одамни алдай олганинг унинг лақмалигини англатмайди, аксинча, сенга лойиқ эканингдан ортиқ ишонилганидан далолат бу.

 

6. Гўзаллик – арзимас нарса. Хунук бўлганинг учун хурсанд бўлишинг кераклигини ўзинг ҳам англамайсан, ахир одамларга ёқа бошладингми, билки, гап бутунлай бошқа масалада.

 

7. – Сендаги энг ёқимли нарса, – деди Лидия, – бу сенинг телевизоринг йўқлиги.

 

8. Ўзингга ёқадиган бир нарсани топ ва ўша сени ўлдиришига қўйиб бер!

 

9. Менинг амбицияларим менинг танбаллигим билан чекланган.

 

10. Бизнинг пайтимизда яхши одамни топиш мушкул.

 

11. Ҳаммамиз ўламиз, битта қолмай, хўш, бу томошалар нега? Битта шунинг ўзи бир-биримизни севишга, қадрлашга мажбур қилиши керак эди, аммо йўқ. Биз ўта майда нарсалар туфайли қўрқувга тушиб эзиламиз, арзимас нарсалар туфайли ич-этимизни еймиз.

 

12. Кўпчилик адолат ҳақида бу шахсан уларга тегишли бўлгандагина гапириб қоладилар.

 

13. Адабиётсиз ҳаёт – жаҳаннам.

 

14. – Кимлардир ҳали ҳам сизнинг шеърларингиз вақтни бекорга сарфлаш деб қабул қилар экан. – Нима вақтни бекорга сарфлаш эмас экан? Баъзилар марка йиғадилар, яна бировлар ўз бувиларининг жонига қасд қилиш пайида юрадилар. Баримиз шунчаки кутамиз, майда-чуйдалар билан вақт ўтказганча ўлимимиз келишини кутамиз.

 

15. Одамзод – ўз имкониятларини бекорга сарфловчи ноумид маҳлуқ.

 

Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 29
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 66
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 113
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 83
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8933
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5241
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4851
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4282
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3685
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3540
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3120
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//