Меҳр


Сақлаш
15:11 / 11.11.2022 0 745

Тушга яқин телефоним жиринглади. Қарасам, онамнинг рақами. Гўшакни кўтардим. Тўнғич ўғлимнинг овози янгради:

 

– Дада, бирпасга кўчага чиқинг. Иш бор эди. Фақат машинада чиқинг.

 

– Тинчликми? – дедим хавотирланиб.

 

– Тинчлик. Яхши иш, – деди у янада сирли қилиб.

– Унда уйга келақол. Мен ҳам уйга бораман, – дедим.

 

Ишхонадан шоша-пиша чиқдим. Тўнғич ўғлим ота-онам билан бирга яшайди. Ўзининг телефони йўқлигидан онамнинг телефонидан қўнғироқ қилиб туради. Менинг уйим эса ота-онамникидан уч километр нарида. Машинамнинг газини босиб, уйга етиб бордим. Борсам, ўғлим мендан аввал етиб келибди.

 

– Нима гап?

 

– Юринг, машинани ҳайданг, дада, – деди ўғлим олд ўриндиққа ўтираркан. Сўнг катта бир ошхонанинг олдида тўхтатиб:

 

– Мен ҳозир, – деди-ю кириб кетди.

 

Бироздан кейин бир қора елим халта кўтариб чиқди. Машинага ўтирганида кабобнинг ҳиди димоғимга урилди.

 

– Кетдик. Катта уйга ҳайданг, – деди ўғлим кулимсираб. 

 

Биз томонларда ота-она яшайдиган уй – катта уй дейилади. Катта уйга бир оз қолганида тўхтадик.

 

– Кеча бувим ”Болалар келмай қўйди-я”, деганини эшитиб қолгандим. Мана шу кабоб билан нонни олиб кириб, бир ҳол-аҳвол сўраб қўйинг. Фақат буларни мен олганимни айтманг. Шунчаки, билмагандек кириб боринг. Озроқ йиққан пулим бор эди, – деди у.

 

Уни сал нарироқда қолдириб, уйга кирдим. Онам ҳовлида экан. Дадам ичкарида телевизор кўриб ўтирибди. Охирги марта келганимга уч кун бўлганди. Ота-она шундай экан-да – бир-икки кун келмасанг, дарров хавотирга тушаркан. Кабобни бериб, бирпас гаплашиб ўтирдим. Дардлашдик. Кейин чиқдим. Чиқар чоғимда онам:

 

– Энг зўр телефонлар қанча экан? Нархини билмайсанми? – деб сўраб қолди.

 

– Нега, она? Сизгами? – дея сўрадим.

 

– Менга манави телефонам бўлаверади, – деди қўлидаги оқ-қора телефонни кўрсатиб. – Неварам Музаффарбекка оберай дегандим. Буям катта йигит бўлиб қолди. Телефон керак-да унгаям. Фақат телефон обермоқчилигимни айтиб қўйма.

 

– Қўяверинг, ўзим обераман, – десам унамади.

 

Кўча бошида турган “катта йигит” – ўн тўрт яшар ўғлим Музаффарбекни машинага чиқардим. Уни туман марказидаги ўқув марказида қолдириб, ишхонага қайтдим. Қайтарканман, телефоним яна жиринглади. Кенжа укам экан.

 

– Ака, тушлик қилиб қўймадингизми? Ишхонангиз олдида турибман. Бир эримоқчи эдим сизга, – деди укам.

 

Бахт, меҳр-оқибат дегани шумикан-а? Йиғладим, рости.

 

Отабек ЮЛДАШЕВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 61
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 111
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 81
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 79
Хўжайин бўлолмаган хўжағат

Биласизми?

12:02 / 27.02.2025 0 99
Етти ва ҳафта



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8904
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5233
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4843
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4277
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3622
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3537
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3118
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//