Италия ўғрининг елкасига бошини қўйиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган пияниста – Этель Лилиан Войничнинг “Сўна” романи


Сақлаш
15:11 / 04.11.2022 0 1169

 

Бизни севадиларми ё севмайдиларми, бунга қараб иш қилмаслигимиз керак.

 

* * *

У кўрмаган, билмаган дунё қоп-қоронғи хандақ бўлиб чиқиши мумкин; ...ачингулик, қараб тургулик ҳеч нима йўқ. Орқада ҳаётнинг ифлос ёлғонлар, қўпол алдовлар ва бадбўй билан тўлиб ётган, ҳатто одамни кўмиб ташлашга ҳам саёзлик қиладиган турғун ботқоғи қолаётир.

 

* * *

Мен биладиган энг даҳшатли қурол – кулиш, масхара қилиш.

 

* * *

“Италияни ўғрининг елкасига бошини қўйиб олиб ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган пиянистага ўхшатган жойи жуда аломат чиққан; пияниста ўғрига суяниб йиғлаяпти-ю ўғри унинг чўнтагини кавлаяпти...”

 

* * *

Ҳақиқат – занжирда сақланиши лозим бўлган ит.

 

* * *

Турмушда жанжал бўлиб турмаса, одам бўғилиб кетади. Яхши жанжал – ернинг тузи, эмиш.

 

* * *

Менда зиддият руҳи кучли, шунинг учун яшашга бел боғладим.

 

* * *

Бола қилиши керак бўлган энг бамаъни иш – катта одам бўлишдан нафсини тийиш.

 

* * *

Биз ҳамиша қилиб турган ишимиздан кўра яхшироқ ишга яраймиз.

 

* * *

Пичоқ дилсиёҳликларнинг кўпини йўқотиши мумкин, лекин ҳаммасини эмас.

 

* * *

Сиз бўлсангиз, жуда ҳам аломатини ўйлаб чиқарибсиз. “Марҳамат қилиб, ўзингизнинг ўлдирилишингиз ҳақидаги ҳукмга қўл қўйиб бермайсизми? Мен қўл қўяй десам, кўнглим юмшоқлик қилаяпти”, дейсиз.

 

Бекзод САЙФИЕВ тайёрлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 93
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 185
Ғурурдан баланд меҳр



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17610
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7249
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6970
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6225
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5803
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5647
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5385
Ўзбекистон тарихи

//