Энг асосий нарсани кўз илғамайди – “Кичкина шаҳзода”нинг катта ҳақиқатлари


Сақлаш
13:10 / 31.10.2022 0 1021

Катталар ҳеч қачон ўзларича бирон нарсани тушуна олмайдилар, уларга ҳадеб ҳижжалаб тушунтириб беравериш эса охир-оқибат болаларнинг ҳам жонига тегиб кетади.

 

***

Бошинг оққан томонга кетаверганинг билан узоққа кетолмайсан...

 

***

Мабодо катталарга: “Мен қизғиш ғиштли чиройли бир уйни кўрдим, деразада ёронгул очилиб турибди, томида каптари бор”, деб айтсангиз, улар бу иморатни сира ҳам кўз ўнгиларига келтира олмайдилар. Уларга: “Мен юз минг франкли уйни кўрдим”, деб айтиш лозим – шундагина улар: “Ана гўзаллигу мана гўзаллик!”, дея хитоб қиладилар.

 

***

...дунёда дўстларни унутиб юборишдан ҳам қайғулироқ нарса йўқ, ахир дўст бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди-да.

 

***

Биласанми... баъзан юрагинг нимадандир ғуссага тўлиб кетганда, ботаётган қуёшга бирпас термулиб ўтирсанг борми...

 

***

Айтайлик, мен бу дунёда на тенги, на ўхшаши бўлган бир гулни биламан, у фақат менинг сайёрамдагина ўсади. Энди бир куни жимитгина қўзичоқ шартта борсаю уни паққос еб битирса! Нима иш қилиб қўйганини ҳатто хаёлига келтирмаса...

 

***

Агар бошқа миллионлаб юлдузларда учрамайдиган бир гулни яхши кўрсанг, шунинг ўзи кифоя: осмонга боққанинг замон ўзингни бахтиёр ҳис этасан. “Олисларда, қайдадир менинг ҳам гулим бор”, деб шивирласанг бас – кўксинг тоғдек юксалиб кетади.

 

***

Осонгина фош бўлишинг муқаррар вазиятда ёлғон гапирмоқ – бориб турган ахмоқликдир!

 

***

Ўзингни тергаш, суд қилиб ҳукм чиқариш ўзгаларни суд қилишдан кўра минг карра қийинроқ. Агар ўзингни тўғри суд қила билсанг, демак, чиндан ҳам донишманд одам бўлиб чиқасан.

 

***

Ҳозир одамларнинг бирор нарсани билишга вақти қолмаган. Ҳамма нарсани тайёрлигича дўкондан олишади. Лекин дўст сотадиган дўкон йўқ-да, шунинг учун ҳам одамлар энди дўст орттирмайди.

 

***

Фақат болаларгина нима излаб юрганини билишади, – деди Кичкина шаҳзода. – Улар латта қўғирчоққа ҳам юрак-бағрини бериб меҳр қўяди, шу сабабли у уларга бениҳоя қадрли бўлиб қолади. Шу сабабли ҳам боладан қўғирчоғи тортиб олинса, ўксиб-ўксиб йиғлайди...

 

***

Саҳро менга ҳамиша ёқади. Қум барханига чиқиб ўтирасан, ҳеч нарса кўринмайди, ҳеч нарса эшитилмайди, аммо барибир саҳро қўйнида нимадир билинар-билинмас ялтирайди...

 

***

Энг асосий нарсани кўз илғамайди, у сийратда, ботинда пинҳон...

 

***

Одамлар жон-жаҳди билан тезюрар поездларга ошиқиб, нима излаётганини ўзлари ҳам англамайди... Шунинг учун ҳам ором нелигини билмай гоҳ бир томонга, гоҳ иккинчи томонга зир югурадилар. Лекин бари беҳуда...

 

Бекзод САЙФИЕВ тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 14
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 224
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15277
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6412
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6243
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5702
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5148
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4884
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4313
Ўзбекистон тарихи

//