Омад келмагач, бари бемаъни туюлаверади – Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо”сидан сара сатрлар


Сақлаш
20:10 / 25.10.2022 0 836

Одамлар ҳаммадан кўпроқ нимадан қўрқадилар? Бир янги ишга жазм қилишдан, бир янги сўз айтишдан ҳаммадан кўра кўпроқ қўрқадилар...

 

* * *

Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик бу – иллат. Сиз камбағалчиликда ҳали ўзингизнинг туғма олижаноб фазилатларингизни сақлаб қолган бўласиз, йўқчиликда эса уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола билмайди.

 

* * *

Одамни ўзингдан нари итарганинг билан уни тузатиб бўлмайди, бунинг устига яна у ёш бола бўлса. Ёш бола билан яна ҳам эҳтиёткорроқ бўлиб муомала қилиш керак.

 

* * *

Ёлғон гапни ҳар доим ҳам кечириб юбориш мумкин; ёлғончилик ширин нарса, чунки у тўғри гапни топиб беради.

 

* * *

Бир ўлимга ҳукм этилган одам қатл этилмасидан бир соат олдин, агар мен жуда ҳам баланд бир ерда, қоянинг тепасида, фақат иккита оёқ сиғадиган бир жойда яшашимга тўғри келганда, атрофим эса зимистон қоронғулик, тубсиз, интиҳосиз океан, абадий зулмат, абадий ёлғизлик ва абадий бўрон эсиб ётган бир муҳит бўлса-ю, шу бир қарич ерда тик туриб, бир умр, минг йил, миллион йил яшашга тўғри келса, шунда ҳам шу ҳаёт ўлиб кетганга қараганда минг марта афзал, деб билардим! – деган экан. Фақат яшамоқ, яшамоқ ва яна яшамоқ!

 

* * *

Беркитадиган нарсаси бўлмаган кишилар ўзларини бахтли деб билсалар арзийди.

 

* * *

Одамнинг табиатини бир чеккага йиғиштириб қўйиб, мантиқнинг ўзи билан иш кўриб бўлмайди! Мантиқ билан ҳодисанинг уч томонини кўриш мумкин, инсон табиати эса миллионлаб кўринишларга эга!

 

* * *

Ҳаётнинг бутун сир-асрорлари икки табоқ ҳажмли китобча ичига бемалол сиғиб кетади!

 

* * *

Табиат қонунларига кўра, одамлар умуман икки тоифага бўлинадилар: паст тоифа (одми одамлар), ўзига ўхшаганларни урчитишдан бошқа нарсага ярамайдилар, улар урчиш материалидирлар, ва иккинчиси, одам деб санаса арзийдиган ва ҳаётда, ўз муҳитида янгилик, янги сўз барпо қилиш иқтидорига, қудратига эга бўлганлар (фавқулодда). Биринчи тоифадагилар – бугунги куннинг соҳиблари, иккинчидагилар эса келажакнинг эгаларидир. Биринчилар дунёни эминликда сақлаб турадилар, моддий борлиқни миқдоран кўпайтирадилар, иккинчилар эса дунёни ҳаракатга келтирадилар ва уни мақсад сари олиб борадилар.

 

* * *

Кимда виждон бўлса, хатосини англаса, ўзи азобини тортаверади. Бу жазо унинг учун каторгадан ҳам баттар.

 

* * *

Кенг фикрли қалби теран одамлар учун азоб ва дард чекиш шарт доимо. Менимча, чинакам буюк одамлар ёруғ дунёга келиб улуғ бир азоб туйсалар ажабмас.

 

* * *

Ҳамма нарсада чек-чегара деган нарса борки, ундан нарёғига ўтиш хатарлидир. Зотан, бир марта чегарадан чиқдингми, кейин орқага қайтиш керак бўлади.

 

* * *

Ёшлар учун энг хатарли нарса ҳам шу, ғайратнинг ўзига йўл тополмай бўғилиб қолиши, мағрур интилишларнинг ўзига йўл тополмаслиги!

 

* * *

...омад келмагандан кейин ҳамма нарса бемаъни бўлиб кўринади!

 

* * *

Бошқалар нима деркин, деб ўтириш ожизликнинг биринчи белгисидир!

 

* * *

Бу дунё яралгандан бери оламда фикрлар ва назариялар туғилиб, ғалаён қилиб, бир-бири билан тўқнашиб келади, хўш менинг фикрим нимаси, нимаси билан уларнинг фикрларидан жўнроқ экан, қани? Агарда бу ишга анъанавий қарашлардан қутулиб кенг назар ташланганда эди, албатта, унда менинг фикрим у қадар... ғалати бўлиб туюлмасди. О, сиз чақага арзимайдиган донишманду мункирлар, нега ярим йўлга етмасдан таппа-тақ тўхтаб қоласиз!

 

Бекзод САЙФИЕВ тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 29
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 66
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 113
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 83
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8933
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5241
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4851
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4282
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3685
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3540
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3120
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//