Қарз дафтари


Сақлаш
19:10 / 25.10.2022 0 1129

Болаликда бетига майда доначалар тошиб юрадиган қўшним бўларди. Бетиям тўртбурчакка мойилроқ катта эди.

Тенгдош эдик.

Носфурушнинг ўғли эди.

Камбағал оиланинг боласи эди.

 

Биз у билан далада бирга мол боқардик. Молларни серўт жойга боғлаб, ариқдан балиқ ушлардик. Дарахтга чиқиб, чумчуқ уясини ковлаштирардик. Иккаламиз ҳам мактабда ёмон ўқирдик, ночор кийинардик ва дарсларни кўп қолдирардик.

 

Мана шу қўшним, маймоқ ботинкаси молнинг тезагига ботиб юрадиган, кийими йиртиқ-ямоқ бола шаҳарда катта мансабда ишлайдиган маҳалладошимиз Зокир аканинг юзлари оппоқ, ранги тиниқ, сочлари қалин, аълочи, ўта такаббур, биз каби камбағалнинг боласини сариқ чақага арзитмайдиган Гулюз исмли қизини пинҳон яхши кўрарди. Бу ҳақда бир марта менга кўнглини ёрганди. Бировга айтма деганди. Лекин унинг бу сирини кўпчилик биларди.

 

Қўшнимга Гулюзни севиши ҳақида эслатсак, қаттиқ жаҳли чиқарди. Мабодо у билан уришиб қолсак, баланд овозда “Сен Гулюзни яхши кўрасан” десак, қўлига тош олиб ураман дерди. У Гулюзни пинҳон севарди, ҳам ўз севгисидан қаттиқ уяларди.

 

Бир гал қўшнимнинг ишқий сири Гулюзнинг қулоғига етиб борибди. Бениҳоя такаббур бу қиз мактабда кўпчиликни ўртасида қўшнимни “Мени севгунча кетингни арт” деб ҳақорат қилди.

Қўшнимнинг боши букилди, маъюс бўлди.

Бунақа шармандалик унинг обрўсини йўқ қилди.

Бечора қўшнимнинг юзида уят ва хижолатпазлик аломатлари пайдо бўлди. Бу нарса мактабни битиргунчаям юзидан кетмади.

 

Йиллар ўтди, бир-бирини тўлқиндай қувиб. Улғайдик. Мустақил фикрлашни ва пул топишни ўргандик.

Қўшним ғайратли эди, бойиб кетди. Маҳаллада каттагина дўкон очди. Уйи ҳам қаср, дарвозаси беш миллион сўмлик.

Лекин болаликда севгиси учун эшитган ҳақорати кўзининг тубида маъюс нуқта бўлиб сақланиб қолган.

 

Буни қарангки, Гулюз туман марказилик, катта ўқишда ўқиб келган йигитга эрга тегди. Эри ўзига тўқ эди. Лекин бир неча йил ўтиб касалланиб ўлди, Гулюз вояга етмаган болаларини қучоқлаб ёлғиз қолди.

 

Ҳеч қанча вақт ўтмай, Гулюзнинг уйига камбағаллик танда қўйди. Унинг ҳаёти ҳозир ҳам ўнгланмаган.

 

Болаликдаги қўшнимнинг дўкони баракали, тўртта қалин қарз дафтари бор. Яқинда дўконга кирганда қарз дафтарини варақлаб кўрдим. Ўқиб билдимки, энг кўп қарзга оладиган Гулюз экан.

 

– Бу анави Гулюзми, болаликдаги, осмонда учиб юрадиган? – деб сўрадим эски қўшнимдан.

– Ҳа, ўша, – деди у. Лекин бошқа сўз айтмади.

 

Раҳимжон РАҲМАТ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 47
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 67
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 115
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 85
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8945
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5243
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4853
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4284
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3758
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3541
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3121
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//