Кимки жазо беришга ишқивоз бўлса, унга ҳеч қачон ишонманг! Ницшенинг “Зардушт”и тавалло қилади...


Сақлаш
17:10 / 20.10.2022 0 1062

Мен ухлаб қолибман, бир қўй келиб бошимдаги чирмовуқдан тўқилган чамбарни еб қўйибди, яна бунинг устига еб туриб: “Зардўшт энди олим эмас”, дебди.

У шундай деб кеккайиб тумшуғини кўтарганча бир чеккага ўтиб кетибди. Менга буни бир бола айтиб берди.

Мен болалар ўйнаб юрадиган шу ерда, қулаб ётган девор этагида, қушқўнмас ва лолақизғалдоқлар ўсиб ётган жойда ётишни яхши кўраман.

Мен ҳали ҳам болалар учун ва шунингдек, қушқўнмас ва лолақизғалдоқлар учун олимман. Улар ҳатто аччиқланганларида ҳам маъсум бегуноҳдирлар.

Аммо қўйлар учун мен энди олим саналмай қўйдим: пешонам шундай экан – майли, қутлуғ бўлсин!

 

* * *

Ваҳшийларга қараганда одамлар орасида бўлиш хатарлироқ экан.

 

* * *

...мен ақл бовар қилмас ишни истайман: мен ўз ғуруримни ўз донолигим билан бирга бўлишини истайман доим!

 

* * *

Чиндан ҳам, агарда ҳаётнинг маъноси бўлмаганда эди ва мен бемаъниликни танлашга мажбур бўлганимда эди, унда худди мана шу бемаънилик танлаб олиш учун энг лойиқ нарса бўлиб кўринган бўларди.

 

* * *

Кимда-ким энг юксак тоғларга кўтарила олса, у саҳна ва ҳаётнинг ҳар қандай фожиаси устидан кула билади.

 

* * *

Сиз менга айтасиз: ҳаётни кўтариш қийин. Лекин унда сизнинг эрталаб тургандаги ғайратингиз ва кеч кирган чоғдаги таслимингиздан на маъни қолур?

 

* * *

Рост, биз ҳаётни севамиз. Лекин ҳаётга эмас, севгига одатланиб қолганимиз учун уни севамиз.

Севгида доим андаккина телбалик бор. Лекин телбаликда ҳам доим андаккина аҳиллик бор.

 

* * *

Мен юришни ўргандим: шундан бери ўзимни чопишга шай тутаман. Мен учишни ўргандим: шундан бери ўрнимдан қўзғалиш учун бировнинг туртишини кутиб ўтирмайман.

 

* * *

Сен ўз дўстингни ухлаб ётганда кўрганмисан, унинг қандайлигини билганмисан? Дўстингнинг юзи ўзи нимадир? У нотамом, дағал ойна юзидаги сенинг ўз аксингдир.

 

* * *

Эркак аёл севгисидан қўрқсин. – Зотан, у ҳар қандай қурбонликка тайёр ва ҳар қандай бошқа нарса унинг учун арзимас.

 

* * *

Лекин энг ёмони майда гаплар. Майда гап қилгандан кўра ёвузликнинг ўзини қилиб қўя қолган афзал!

 

* * *

Ўз юрагингни жиловлаб туришинг керак; уни бўш қўйиб юборсанг, хаш-паш дегунча бошингни йўқотиб қўясан!

 

* * *

Ота индамай келган нарсалар ўғилда тилга киради; мен кўпинча ўғилда отанинг сири ошкор бўлганини кўрдим.

 

* * *

...кимки жазо беришга ишқивоз бўлса, унга ҳеч қачон ишонманг!

 

* * *

Кўрнинг кўрлиги ва унинг пайпаслаб қидириши – у тикилиб қараган қуёшнинг қудратидан дарак беради...

 

* * *

Юксаклар эмас: қиялик энг даҳшатли нарса!

...Қиялик шунинг учун менга хатарлики, нигоҳим юксакларга интилади, қўлим эса теранликни тутиш ва унга суянишни хоҳлаб туради!

 

* * *

Бир марта ҳам ўйинга тушмаган кунимиз биз учун тамом йўқолган кун бўлгай! Кулгиси бўлмаган ҳар қандай ҳақиқатни майли, биз ёлғон деб атайлик!

 

* * *

Барча мукаммал нарсалар умидга ўргатади.

 

* * *

Иситманинг йўқлиги бу ҳали билим эмас. Қотиб қолган ақлларга мен ишонмайман. Ёлғончилик қилолмайдиган киши ҳақиқат нима эканлигини билмайди.

 

Бекзод САЙФИЕВ тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 176
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 108
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 86
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11281
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5724
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5256
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5241
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4694
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4043
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3705
Ўқиш пули

//