Устозга кўтарилган қўл


Сақлаш
22:10 / 07.10.2022 3 1977

2012 йил солиқ коллежида директор эдим. Катта курс ўқувчиларини якшанбада Янгийўл туманига кунлик пахта теримига ҳашарга олиб бордик. Дала айланиб юрсам, болаларнинг тўдалашиб югурганига кўзим тушди. Чопиб бордим. Икки 3-курс курсант 70 ёшга кирган генерал унвонидаги домлани уриб тепган. Домланинг лаби ёрилган. Болалар ҳар тарафдан йиғилиб келиб ажратибди. Дарҳол ўша ердаги навбатчи милицияга протокол қилдириб, судга оширдим.

 

Эртасига зўравонларнинг оталари келишди. Худонинг зорини қилишди, судланмасин, шунча ўқигани бир пул бўлади, деб. Болалар ҳам йиғлаб кечирим сўради. Сабаби, участка милиция нозири, агар директор аризасини қайтиб олса, судга ошмайди, келишинглар, дебди.

 

– Агар икки бола ўзаро муштлашса майли эди, яраштирардик, булар устозига қўл кўтарди. Домлаларни орасида ҳам сўкадигани, урадигани бор, ўшалар бўлгандаям майли эди. Сўранг-чи, шу ўқитувчи бирор болани сўкиш тугул, сен деб гапирган эканми? – дедим. 

 

Домла ҳақиқатан ҳокисор, камтар ва хушхулқ инсон эди. У ҳам менинг олдимга кириб, кечира қолайлик, дейди. Кўзининг кўкаргани кетмаган, лабининг шишгани ҳам. Йўқ, деб турволдим. Суддан жарима бўлиб ўтди. Генерал устоз кейин нафақага чиқиб кетди. 

 

Орадан олти йил ўтиб, хонамда депутат ва сенатор билан ўтирсам, ёрдамчим собиқ битирувчилардан бири кирмоқчи эканини айтди. Тадбир бор, Конституция кунига. Кейин келсин”, дедим.

 

Бўшагач, ҳалиги собиқ битирувчини сўрадим. Шунда ўринбосарим Мавлон ака: 

 

– У кетди. Ўқишни тамомлаб, Россияга бориб ишлабди. Ёғоч тилиш цехида. Шунда тўрт бармоғини ускуна ямлаб кетибди. Кеча 3-гуруҳ ногиронлигини 2-гуруҳга ўтказишга ҳужжат топширибди. Ўшанда далада “Домлани урган қўлларинг синсин, деб қарғаган экансиз. Қилмишидан пушаймон, генерал устоздан кечирим сўрашдан аввал сизга узрини айтгани келибди. Кетиб қолди, бошқа куни яна келаркан, – деди.

 

 

Баданимдан муздай тер чиқди... Аллоҳ учун уни кечирдим, дедим.

 

Баҳриддин АСРОР

3 Изоҳлар

Сурайё

13:03 / 05.03.2024

Инсон ёшликда килган хатоси учун умрбод жабр куриб юрар экан, айникса, устоз билан боглик хатосида. Устозга муносабат оилада богчаданок шаклланади. Минг афсус, канча педагоглар мавкеини кутаришга уринишлар булмасин, бунга эришиш кийин буляпти.

Chexrona Amirova

12:01 / 01.01.1970

Ayanchli holat juda ham.

Jumanov Doniyor

12:01 / 01.01.1970

Ha, shunaqa holatlar ham kuzatiladi. Menimcha avvalo ota-onalarni ustozlarni hurmat qilishga o'rgatishimiz kerak, toki ular farzandlariga to'g'ri nasixatlar bersin.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 69
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 77
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 136
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 165
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10148
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5500
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5059
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4835
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4482
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3620
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3496
Радикализм

//