Акамдан каттаман...


Сақлаш
21:09 / 03.09.2022 1 1171

 

Акам билан орамизда икки ёш фарқ бор эди. Бугун акамдан етти ёш каттаман...

 

Мен ўқидим, акам ўқий олмади. Ҳар ҳафта қишлоққа келсам, оҳорли бўлган қандай кийими бўлса, менга берарди. Сен ўқияпсан, яхшироқ кийин. Менга бўлаверади дерди. Ва яна униққан кийимда қолаверарди...

 

Талабалик давримда кўпинча дафтар-китобларим орасидан қоғозча чиқарди. Акамнинг хати: Сенга ҳавас қиламан. Омадингни берсин, яхши ўқи.

 

Қачондир акам ҳам ўқийди дердим. Албатта, ўқитишимга ишонардим. Фақат озгина ўзимни тутиб олай, дердим.

 

Ўзимни тутиб олгунимча, акамни Аллоҳ олиб кетди. Ўттиз ёшда эдилар. Шу сабаб ўттиз ёшдан узоқлаб бораётганим доим оғриқ беради. Акамдан етти ёш каттаман бугун.

 

Икки ўғил, бир қизлари қолган. Бироз олдин қишлоқдан чиқдим. Маъракага боряпман. Пойабзалимни олмаган эканман. Жиянларимнинг иккови ҳам янги оёқ кийимини олиб чиқди. Юқори синфга ўтишган. Кийиб кўринг дейишди, менга лойиқ келди. Улар катта бўлиб қолишганидан кулишарди, мен акамни эслаб йиғладим. Ичимда. Айтмадим, билдирмадим. Ҳозирам кўзимда ёш...

 

Жиянларимда акам яшаяпти! Аллоҳ сизларни асрасин. Ака шундай. Яхшисини илинади, оғирликни ўзига олади. Жигарларингиз қадрига етинг...

 

Исомиддин ПЎЛАТОВ

 

1 Изоҳ

Базархан

12:01 / 01.01.1970

Жуда таъсирли экан. Мехр оқибатга ургатувчи.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 88
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 85
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 184
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13367
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6164
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5913
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5488
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4939
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4578
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//