Ўгай


Сақлаш
15:08 / 31.08.2022 0 1281

Ўн тўрт ёшли Ёдгоржон яқинда уйдаги ҳужжатлар орасидан отасининг биринчи никоҳ гувоҳномаси ва бир аёлнинг ўлим далолатномасини кўриб қолди. Саналарга эътибор қаратиб, бежизга исмим Ёдгор эмас экан, деган хулосага борди.

 

Бу шубҳа кун сайин ич этини кемириб, онасининг дакки беришлари ҳам кўнглига оғир бота бошлади.

 

Сиз менинг онам эмассиз, шунинг учун мени кўп урушасиз. Сиз ўгайсиз, мени ёмон кўрасиз, – деди кўчага чиқишга рухсат бермаган онасига.

 

Дада, менинг онам ким эди, у нега вафот этган? дадасидан кунора сўрайдиган бўлди. Дадасининг жимлиги унга янада азоб берар ва аламини онасидан оларди. Онаизор лабини тишлаб йиғлашдан бошқа жавоб бермасди.

 

Бир куни Ёдгорни дадаси эрта уйғотди ва биргалашиб қабристонга боришди. Бир қабрни зиёрат қилиб Қуръон тиловат қилишди. Отаси узоқ сукут сақлади.

 

Дада, бу кимнинг қабри? Ўз онажонимними?

 

Йўқ, болам. Бу отангнинг қабри...

 

Дарё МИРЗО

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 69
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17045
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7068
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6837
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5518
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5143
Ўзбекистон тарихи

//