Дунёнинг мафкуравий манзараси


Сақлаш
19:08 / 30.08.2022 0 1584

Дунёнинг мафкуравий манзараси – жаҳонда рўй бераётган ғоявий жараёнлар, мавжуд мафкура шакллари, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва ўзаро муносабатлари билан боғлиқ ҳолат, хусусият ва фаолиятини яхлит тарзда акс эттирувчи тушунча. Бугунги дунё муайян яхлитликни ташкил этсада, ундаги минтақа ва давлатлар, миллат ва халқлар тарихий шарт-шароит, жўғрофий жойлашуви, геостратегик ҳолатига кўра турли мавқега эга. Ҳозирги давр – дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонлридан ҳам кучли бўлиб бораётган давр. Шундай экан, уларнинг ўзига хос манфаатларини ифодалайдиган мафкуравий таъсир усуллари бўлиши шубҳасиз.

 

Жаҳон сиёсий харитасида кўплаб давлатлар мавжуд бўлиб, уларда турли сиёсий кучлар, партиялар, дин ва диний оқимлар, мазҳаблар, гуруҳ ва қатламлар фаолият кўрсатмоқда. Улар ўзаро фарқланадиган, баъзан бир-бирига зид бўлган манфаатларга эга. Айнан мана шу манфаатлар ўзга халқлар, турли минтақалар, давлатларнинг аҳолиси ёки ижтимоий гуруҳлар онгига, турмуш тарзига таъсир ўтказиш, уларни бўйсундириш учун йўналтирилган мақсадларни шакллантиради. Бундан кўзланган асосий муддао эса муайян жойдаги кишиларга иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва диний қарашларни сингдириш орқали ўз манфаатларини таъминлашга интилишдир. Бундай таъсир ўтказишнинг тинч йўли кўзланган мақсадга олиб келмаганда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш, мавжуд вазиятни атайлаб кескинлаштириш, куч ишлатиш йўли билан бўлса ҳам ижтимоий беқарорликни юзага келтиришга ҳаракат қилинади.

 

Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасига назар ташланса, аксарият илғор давлатларда умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган мафкуралар амал қилмоқда. Уларда тинчлик ва тараққиёт, инсон ва жамият камолотига хизмат қиладиган умуминсоний ғоялар устувордир. Шу билан бирга, инсон онгида янгича дунёқараш ва тафаккур тарзи шаклланаётган ҳозирги даврда муайян кучларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилишга, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган интилиши кучайиб бормоқда. Тажовузкор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва терроризм, ирқчилик ва экстремизм мафкуралари шулар жумласидандир.

 

Хусусан, турли шаклларда намоён бўлаётган террорчилик кучли моддий асосга эга бўлиб, мафкуравий хавфи ҳам ортиб бормоқда. Бундан ташқари, эътиқод умумийлигига асосланиш, этник бирликка урғу бериш ва ягона ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий маконда яшаш натижасида юзага келган боғлиқлик асосида якка мафкуралар ҳукмронлигини таъминлаш ва шу йўл билан жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан бўлиб олишга уринишлар ҳам кўзга ташланмоқда. Лекин булар бугунги дунёдаги мафкуравий жараёнларни тўла-тўкис акс эттира олмайди. Чунки глобаллашув шароитида бу жараёнлар янгича тус ва шаклларда намоён бўлиб, ғоявий-мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб бормоқда.

 

“Маънавият” асосий тушунчалар луғатидан

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//