“Китобинг чиққанда отанг дунёдан ўтиб кетганди-ку!” – Шукруллога ёқмаган гап


Сақлаш
16:08 / 30.08.2022 0 1364

Саид Аҳмаднинг бир ажойиб ҳангомасини кўпчилик эслайди. Воқеа ростдан ҳам бўлганми ёки Саид Аҳмаднинг ўзи тўқиганми бу сирни устоз дорулбақога олиб кетди.

 Бир куни Шукрулло ёнимга келди, деб ҳикоя қилар эди раҳматли. Келиб, ёзган эсдаликларини ўқиб берди. Маълум бўлишича, Шукруллонинг биринчи китоби чиққанида отаси ўқиб кўриб, ўғлини роса мақтабди: Балли, ўғлим, китобинг манга маъқул, бундан кейин ҳам шундай яхши ёзавер. Кузда, хазонрез фаслида боғ кезганмисан? Оёғинг остида ётган сариқ япроқлар ичидан ёнғоқ топиб қувонганмисан? Ҳа, балли, қувонгансан! Бу ёғига ҳам шундай қилавер! Ҳар бир сўзни хазон остидан топилган ёнғоқдай битта-битта териб, фақат мағзи тўқларини қолдириб, пучларини нарига итқитиб юбор!

Шукрулло ёзганларини завқ билан ўқияпти, мани эса шайтон қитиқлайди. Ахийри чидолмадим. “Шукрулло, – дедим, – биринчи китобинг чиққанида эмчи отанг дунёдан ўтиб кетган эди-ку?”

Шукруллонинг отаси эмчилик қилган, икков тенгдошмиз, узоқ қариндошлиги ҳам бор… Бироқ Шукруллога гапим ёқмади. Ҳафсаласи пир бўлди. Лекин ёзганларини кўзи қиймади чоғи, секин маслаҳат сўради: “Саидаҳмад, бўмасам “Ғафур Ғулом айтувди” десаммикан?”

Ҳар гал мемуар ўқиганимда шу гап ёдимга тушади.

 

Мурод Муҳаммад Дўст,

“Тошкентдан мактублар”дан

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 78
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 78
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 178
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13341
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6157
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5904
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5481
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4935
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4564
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3823
Ўқиш пули

//