Дўппиларимиз ҳақида қизиқарли 5 та факт


Сақлаш
15:09 / 23.09.2021 0 2377

 

1. Дўппилар қадимдан эрон ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Ўзбекистонда Чуст, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Бойсун, Шаҳрисабз дўппилари машҳур.

2. Ўзбекистоннинг энг машҳур дўпписи тўрт қиррали Чуст дўппиларидир. Унинг томонлари эгасини борлиқнинг тўрт асосий нуқтасидаги ёвуз кучлардан ҳимоя қилади. Қора ранг фазони ва қоронғиликни англатади, безакда одатда оқ иплардан фойдаланилган. Либоснинг 4 томонидаги “қалампир” ҳаётни, оилавий фаровонликни англатади ва ёмон кўздан ҳимоя қилади. Дўппининг пастки қисмида келтирилган 16 арка ҳаёт ва ўлим давомийлигидир. Шакл бериш орқали улар бойлик ва ҳаётий энергия таъминотини жалб қиладилар. Аркадаги қўзичоқ шохлари куч ва жасоратни англатади.

 3. Тошкентнинг духоба дўпписи сидирға бахмалдан, бухоро дўпписи сидирға ёки гул-ли бахмалдан тайёрланади; бухоро дўпписига ранг-баранг ипак ипларда йўрма усулида кашта тикиб безатилган жияк тутилади.

 4. Ироқи дўппи Шаҳрисабзда кенг урф бўлган, кейинчалик бошқа жойларга тарқалиб, ҳар бир маҳаллий жойнинг ўзига хос безак усулида яратила бошланди. дўппининг бу турида кашта иплари суғирилиб тўр ҳолига келтирилган мато (сурп)га рангли ипак ёки ингичка толали пахта ипи билан ироқи чок(терма ва босма усули)да тикилади (номи шундан). Ироқи дўппининг энг яхши намуналари Шаҳрисабз ва Китоб дўппидўзлари томонидан тайёрланади.

5. Бухоро зардўзларининг зардўзи-гулдўзи ва зардўзи-заминдўзи (“Юлдуз”, “Товус”) дўппилари бадиий жиқатдан юқори баҳоланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//