Машҳур ёзувчиларнинг столидаги китоблар


Сақлаш
16:08 / 29.08.2022 0 1206

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, дунёга донғи кетган ёзувчиларнинг ўзи кимнинг қайси китобини севиб мутолаа қилган? Масалан, Достоевский “Жиноят ва жазо”ни ёзаётганида қайси асарни ўқиётганди? Ёҳуд Толстой Ясная Полянада тушликдан кейин қайси китобни мутолаа қилган? Хемингуэйнинг адабиётга қарашларини буткул ўзгартириб юборган китоб қайси эди? Бу сизга қизиқ бўлса, мазкур мақолада сизга шундай маълумотларнинг бир нечтасини тақдим этамиз.

 

 

 

Лев Толстой  

 

Лев Толстой Виктор Гюгонинг ижодига юксак баҳо берар ва жуда қадрларди. Француз ёзувчисининг “Хўрланганлар” асарини эса алоҳида яхши кўрарди. Ўқувчи диққат билан бу асарни ўқиган бўлса “Уруш ва тинчлик” асаридаги кибор инсонлар тасвирида муайян ўхшашликларни топа олади. Толстой бу адиб ҳақида шундай деганди: “Виктор Гюго улкан қувватга эга ёзувчи... Ҳақиқатдан ҳам, унинг барча ёзганлари уйдирма, бироқ мен барибир уни яхши кўраман, унинг ўзига хос руҳини яхши кўраман”.

 

 

 

Фёдор Достоевский  

 

Достоевскийнинг таъкидлашича, Сервантеснинг айнан “Дон Кихот” асари унинг ижодига катта таъсир кўрсатган. Адабиёт муҳиби бу қарашдан ҳайратга тушиши табиий. Сатира ва кинояга тўла Сервантес пессимист ва ғамгин Достоевскийни қандай таъсирлантириши мумкин? Жавоб жуда оддий. Яъни Дон Кихот ҳар доим қаҳрамонлик орзуси билан яшаган, руҳан бақувват ва ўта иродали бир одамнинг образидир. Ёзувчи бу образга ҳавас қилган.

 

 

 

Эрнест Хемингуэй  

 

Бир қарашда бу икки ёзувчи орасида бўлган яқинлик ўқувчига ҳайратомуз кўриниши мумкин. Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” асари Хемингуэйни ижтимоий муамммоларга қарши бўлган жуда қаттиқ ва бешафқат характери билан лол қолдиради. Шу жиҳатдан уларнинг дунёқарашлари бир-бирига мос тушган. Хемингуэй мутолаа жараёнини боксга менгзаб шундай деганди: “Мен аввалбошда эҳтиёткорлик билан жаноб Тургеневни қулатдим. Кейин эса кўп қийинчиликлар билан бўлса-да, жаноб Мопассан устидан ғолиб келдим. Жаноб Стендал билан илк жангимиз “0:0” билан тугади. Унга сўнгги раундда яхшигина зарбалар берган эсамда, барибир... Бироқ ҳеч қачон, ҳеч нарса мени Толстой билан рингга чиқишга мажбур қилолмайди”.

 

 

 

Сергей Довлатов  

 

Ҳаётининг кўп қисми хорижда кечган Сергей Довлатовнинг асарлари бугун асосан ёшлар томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилинади. Ёзувчининг асарларида мураккаблик йўқ. Унинг ёзганларида бўй кўрсатган юмор ва очиқлик қанчалик содда ва равон бўлса ҳам, барибир ўзига хос эди. Довлатов бутун умри давомида ўзига Антон Чеховнинг ижодини ўрнак билган. У яратган қаҳрамонларнинг реал ва қизиқарли чиқишида Чеховнинг қисса ва ҳикоялари катта таъсир ўтказган.

 

 

 

Стивен Кинг  

 

Замондошимиз, АҚШлик ёзувчи Стивен Кинг эса Голдингнинг “Пашшалар ҳукмдори” асарини ҳамиша алоҳида қадрлайди. Ҳатто баъзи асарларида бу романдан иқтибослар ҳам келтирган. Ёзувчи кўпгина суҳбатларда “Пашшалар ҳукмдори” каби бир роман ёзиш орзусида эканини айтиб ўтади.

 

 

Раҳмат Бобожон таржимаси

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 35
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2894
Туғилган кун

//