Тинчлик


Сақлаш
17:08 / 21.08.2022 1 4974

Куз яримлаган. Тонг саҳардан  ҳовлида қўни-қўшни, бир-икки яқин қариндошларнинг қораси кўринди. Фотиҳа тортилган сўнг, бирпасда икки сингил йиғи-сиғи қилишга тушди.

 

– Онаси, болалар сенга омонат, тез қайтаман, – рўмоли учини тишлаб пиқиллаганча бир четда турган хотинини Омон тинчлантирган бўлди.

 

– Дадажон, қачон келасиз? – қизалоқ узун киприклари орасида чақнаган кўзларини унга тикди. Отаси Робияни ердан даст кўтарди, қиқирлатиб одатдагидай чир айлантирди, қароқларидан ўпиб, бошини силади.

 

– Уканг “дада” дейиши билан қайтаман, – бешикда беғам тамшаниб ётган чақалоқ тепасига келди-ю, уйғониб кетмасин деб овозини пастлатди.

  

Орада уруш тугади. Унгача укасининг тили ҳам чиқиб, биринчи айтган сўзи “дада” бўлди. Лекин бир-икки хат-хабардан сўнг Омондан дарак умуман чиқмади. Қизалоқнинг ёдида ўша кунги  отасининг ғамбода кўзлари ва ҳазин овози бутун умрга муҳрланиб қолди.

 

***

 

Ойижон, ёрдамлашиб юборасиз, а? таниш овоздан аёл ўзига келди.

 

– Ҳа-да, “Тинчлик” ҳақида  ёзишимиз керак эдими? – ёноқларига сизиб тушган ёшларни тезда сидирди. Омонни бағрига маҳкам босиб, кўнглини бўшатган бўлди.

 

Махзуна МАМАЖОНОВА

1 Изоҳ

Ziyoda

12:01 / 01.01.1970

Juda zo'r chiqqan. Siz ikkilanmay kitob ham yozsangiz bo'larkan. InshaAlloh shu kunlarga ham yetkazsin. Ishlarizga omad izlanishdan to'xtamang.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 116
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 108
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 200
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13568
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6198
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5958
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5529
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4975
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4624
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 3859
Ўзбекистон тарихи

//