Азиза чақалоғи билан уйдан чиқолмай, уч ой деганда ойисиникига келди. Гўдак учун салқин уйга юмшоқ беланчак тортилди. Она яккаю ёлғиз қизини тансиқ таомлар билан меҳмон қилди. Аммо янги меҳмон ҳеч ором олмай йиғлайверди. Юриб-юриб олти йилда топилган набирасини оғритиб қўйишдан чўчиган буви машина чақиртириб, меҳмонларни илҳақлик билан уйига кузатди.
Тажрибасиз ёш она машинадан тушиб, йиғлаб толиққан боласини беланчакка солди. Бола йиғидан тинди. Бир зумда ухлади-қолди.
Бироздан сўнг пишишини кутмай ташлаб кетилган паловхон тўрани бувиси дастурхонга тугиб олиб келди. Ҳовли ичкарисидаги уй деразасидан пишиллаб ухлаётган неварасини кўриб, кўнгли тин олди.
Гулсанам КАРИМОВА,
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани 15-мактаб ўқитувчиси
Биласизми?
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
5 Изоҳлар
Zulxumor
12:01 / 01.01.1970
Hikoyadagi barcha obrazlar va tasvirlangan holat menga juda yoqdi. Undagi bu xususiyatlar hikoyani hayotiy yozilganini anglatib turibdi. Inson vataniga muhabbat chaqaloqning oromi bilan tasvirlangani eng e'tiborli taraflaridan biri. Insonni vataniga muhabbat uning beshigidan boshlab shakllanadi. Bu tuyg'ularni aniq ochib berilgan.
Azizbek
12:01 / 01.01.1970
Har bir chaqaloq qismati shunday boshlanadi👏👏👏juda ham zo‘r yozilgan
Feruzbek
12:01 / 01.01.1970
Ilk vatan haqidagi tushuncha aniq bayon etilgan
Munisa
12:01 / 01.01.1970
Asarning nomi asar mohiyati bilan juda mos.
Zarifa Hasanboyeva
12:01 / 01.01.1970
Jajji qalblar ham asl Vatani qayerligini his qila oladi, kichik hikoyada ulkan ma'no mujassam. Muallifga tasanno