Райҳонлар


Сақлаш
18:08 / 08.08.2022 2 2203

Яқинда машҳур бир актёрнинг ўз қишлоғига саёҳат қилгани ҳақидаги кўрсатувни томоша қилдик. У болалиги ўтган ҳовлини айланиб тандирга яқин жойдаги ариқ бўйида тўхтади.

 

– Бу ерда онам экадиган қора райҳонлар бўларди, – деди секин. – Ҳозир экмай қўйишибди.

 

Кўрсатувнинг шу жойи менга ғалати таъсир қилди. Токи онанг бор экан, райҳонлар ўсади, кўнглингизни ўстириб ўсаверади. Онанг йўқ бўлса-чи?

 

Риштондан Бешариққа келин бўлиб тушганман. Бу ерда жамбилни деярли билишмас экан. Жамбил шунақа хушбўй ҳидли ўсимликки, таомга қўшсангиз уни мазали қилади.

 

Ҳа, энди тушундим, Ватан оналаримиз эккан райҳон-у жамбиллардан, ариқларда оқиб бораётган кулча нонлардан бошланади...  

 

Назокат ЗАЙЛОБАВА

2 Изоҳлар

Munisa

12:01 / 01.01.1970

Juda ham ta'sirli hikoya

Rayhonoy

12:01 / 01.01.1970

Juda ajoyib qatra. Rayhonlarga toʻla oʻz uyim esimga tushdi. Ismim Rayhon boʻlgani uchun bolaligimda otam rahmatli (dadamning dadalari) "Men uchun rayhon a'lo, Rayhonning yoʻq bahosi" deb qoʻshiq aytib erkalardilar. Shu hikoyaga 1-oʻrinni beringlar iltimos.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 53
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6113
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3988
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//