Ватан


Сақлаш
16:07 / 29.07.2022 0 1626

Уларнинг сиртигина қолган. Худди ичи суғуриб олинган банан пўчоғидек шалвираб туришарди. Дарахтни қучоқлаганча ботаётган қуёшни томоша қилаётган бобонинг олдига биби астагина келди. Тутга суянди. У шу туришида нимаси биландир суйган ёри кўксига бошини қўйган сулув келинчакка ўхшарди.

 

Розиман.

 

Бобо Ерни тарк этаётганидан юзлари қизариб ботаётган Хуршид билан хайрлашди. Қўлларини дуога очиб, нималарнидир пичирлади.

 

– Онаси, куним битган кўринади.

 

Биби нимадир демоқчи бўлди-ю, у ёлғон гапиролмасди... ерга қаради.

 

Бобо эса Берлинга ташлаб келган ўнг оёғининг ўрни сарин елда байроқдек ҳилпираб турганига боқиб, хаёлга чўмди. Милтиқ овозлари ёнгинасидан эшитилаётгандек туюлгани учунми, қўрқиб, кўзларини очди.

 

–Худога шукур, етказганига шукур. Онаси, болаларимизни йиғ.

 

Ўн икки фарзанд меҳмонхонага қалдирғочлардек тизилишди. Тўнғичлари Тинчлик Интизор бибининг қўлини кафтлари орасига олди. Биби жилмайди. Адолатхон, Ҳуррият, Озод ва Ободларнинг нигоҳи эса отасида эди.

 

Ҳақназар бобо давомчиларига бир қур назар ташлади.

 

– Сенларнинг аҳил, меҳрибон эканларингга ишонаман. Бундан кўнглим тўқ. Лекин бир илтимосим бор. Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги кунида қабристонларни зиёрат қилинглар. Юрт қўшиғи юрагингиз, уйларингиздан кўчаларга мактабга илк бора бораётган болалардек беғубор тарқалсин. Шу куни кўзингиз Ватаннигина кўрсин, сўзингиз эса Ватан бўлсин!

 

У бошини қуйи эгганча жимиб қолди. Бир пайт кўзи қўлтиқтаёғи ёнидаги нон ушоқларига тушди. Уни олиб ўпди, кўзларига суртди.

 

Обид ҚЎЛДОШ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 223
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15253
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6233
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4289
Ўзбекистон тарихи

//