Мулозамат тинглаш, тўйиб йиғлаш, дўст ижара олиш – дунёдаги энг ғаройиб хизмат турлари


Сақлаш
15:07 / 27.07.2022 0 971

 

Замонавий асримизда одамларга хизмат кўрсатишнинг турлари кўпайиб бормоқда. Улар орасида ғайриоддий, ғаройиб, ўзига хос таклифларни ҳам учратиш мумкин.

 

 

Данияда шундай кутубхона бор, у ерда китоб ўрнига бирор инсонни вақтинча ижарага олишингиз ва унинг ҳаётини 30 дақиқа тинглашингиз мумкин. Бу одамлар ишсизлар, қочоқлар, ночорлар бўлиб, ҳаётий ҳикоялари билан сизни лол қолдиради. “Тирик кутубхона” лойиҳаси дунёнинг 50 мамлакатида жорий қилинган ва йил сайин унга талаб ортиб бормоқда.  

 

 

Япониянинг “NTV” фирмаси одамларга “Ёқимли мулозамат” хизматини таклиф қилади. Агар ишларингиз чаппасидан кетиб, ўзингизни омадсиз ва бахтсиз санасангиз, унда ушбу хизматдан фойдаланиб, кайфиятингизни яхшилаб олишингиз мумкин. Компания ходимлари сизга қўнғироқ қилиб, бисотларидаги энг мақтовли сўзлар билан сизни рағбатлантиришади.  Шунингдек, сиз ўз муаммоларингизни айтиб, маслаҳат олишингиз ҳам мумкин. Бу хизматнинг мижозлари асосан 16-25 ёшли йигит-қизлар бўлиб, компания бу орқали яхшигина даромад топади.

 

 

Машҳур бўлишни орзу қилган, аммо бунга эришолмаган одамлар учун «Celeb 4 a Day» компанияси ўзининг ғаройиб хизматини  таклиф қилади. 500 доллар эвазига вақтинчалик машҳурлик онларини ҳис қилишингиз мумкин. Компания ходимлари сизнинг уйдан чиқиш пайтингизда  мухлислар тўплаб, папарацци уюштиради. Фотографлар тинмай сизни суратга ола бошлайди, ёлланган мухлислар эса дастхат сўрайди ҳамда бирга расмга тушишни илтимос қилишади. Бу хизмат тури АҚШнинг катта шаҳарларида мавжуд.

 

 

Интернетда дўст ижарага берувчи RentAFriend.com сайти фаолият кўрсатади. 2009 йилдан буён ушбу компания одамларга яқин дўст топиб бериш билан шуғулланади. Бунда инсонларнинг  умумий қизиқишлари ҳисобга олинади. Дўстни  ижара олиш ҳақи бир соатга 10 доллар туради.  

 

 

Кутилмаган фалокатлар туфайли кўплаб инсонлар яқинлари билан хайрлашолмай вафот этади. Lastmessagesclub.co.uk почтаси эса шундай хизматни таклиф қилади: инсон истаган пайт оила аъзолари ва дўстлари учун хайрлашув мактубини ёзиб қўйиши мумкин. Мабодо мактуб эгаси вафот этса, почта хизмати ходимлари мактубни эгасига элтиб беради.

 

 

Японлар яна бир ноодатий хизмат тури билан кўплаб мижозлар орттиришмоқда. Айрим меҳмонхоналарда йиғлаш кабинети мавжуд бўлиб, у ерга асосан аёллар келишади. Японлар бошқаларнинг кўз ўнгида ҳиссиётларини кўрсатишни истамайди, шунинг учун буни ёлғизликда амалга оширишади. Йиғлаш хонасида кўплаб қоғоз сочиқчалар териб қўйилган. Агар йиғлашга қийналсангиз, ходимлар сизга қайғули шеър ўқиб беришлари, тушкун видеороликлар намойиш этишлари мумкин. Пандемия даврида мижозларга хизмат тури онлайн тарзда кўрсатилди.

 

Нодирабегим таржимаси

 
  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:04 / 24.04.2024 0 40
Гўзаллик қимматга тушмасин

Қатра

10:04 / 16.04.2024 1 176
Велосипед

Қатра

14:04 / 08.04.2024 0 151
Тошбақанинг хатоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3772
Бир қоп ун

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3746
Илк ватан

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3204
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2909
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2533
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2372
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2210
Қўнғироқ