Шер ва қашқир


Сақлаш
01:07 / 26.07.2022 0 1889

Бир бадавлат одам ўғлини ўқишга берди. Ўғил етарли билим олиб уйига қайтгач, ота дедики:

 

– Ўғлим, энди тижорат билан ҳам шуғулланиб кўринг.

 

Ўғил карвонга қўшилиб йўлга чиқди. Чўлда кетаётганларида шернинг қўтосга чанг солиб йиқитганини кўрди. Шер ўлжасининг ҳаммасини ея олмади. Қорни тўйгач, нари кетди. Шунда пайт пойлаб турган қашқирлар ва қузғунлар ўлжанинг қолдиғига ташландилар. Бу манзарани кўриб, ўғил ўйланди:

 

– Одам ҳам шер каби барча бойлигини еб адо қила олмайди. Отамнинг бойлиги кўп бўлгани ҳолда менинг тижорат йўлида сарсон юришимдан нима фойда. Ундан кўра отамнинг бойлигидан фойдаланиб, илм билан шуғулланганим дуруст эмасми?

 

Ўғил шу қарорга келиб изига қайтди ва мақсадини отасига айтди.

 

– Ўғлим, дуруст фикр қилмабсиз, – деди ота. – Мен сизнинг қолдиқларни еювчи қашқир ёки ўлаксахўр эмас, ўлжани қўлга киритувчи шер бўлишингизни истаб эдим. Токи, сиз қўлга киритган ўлжадан бошқалар ҳам фойда кўрсин.

 

Бу ибрат ўғлига маъқул келди. Отасига боқиманда бўлмай, ўзи ҳаракат қилиб топди, ўзи еб-ичди, бошқалар ҳам ундан манфаатланди. Шунинг баробарида илм билан шуғулланмоққа ҳам фурсат топди. Ўзи ҳам ўқиди, бошқаларни ҳам ўқитдиким, фазли-камоли юқори бўлди.

 

Тоҳир МАЛИК

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16567
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6855
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//