Паспортимни сўрама, укам!


Сақлаш
01:07 / 23.07.2022 0 1682

Воқеа бундан бир неча йил илгари, Тошкент вилояти ҳокимияти Тошкент шаҳрида жойлашган пайтда рўй берган.

 

Хуллас, Оҳангарон тумани Увак маҳалласи фуқароларидан бирининг шикоят аризасига кўра, вилоят ҳокимлиги масъулларидан бири МФЙ раиси, туман бош архитектори ва туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларини чақиртиради.

 

Ҳокимликка кираверишда ИИБ ходими уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўрайди.

 

Дастлаб МФЙ раиси Икром ака паспортини кўрсатади.

 

– Фамилиянгиз?

 

– Бўриев.

 

– Яхши, кейингиси.

 

Сўнгра туман бош архитектори Рустам ака паспортини узатади.

 

– Фамилиянгиз?

 

– Йўлбарсов.

 

– Ие, зўр-ку (кулиб қўяди).

 

Энг охирида ИИБ ходими туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Файзулла акага қараб:

 

– Паспортингиз?

 

– Қўй, укам, шуни сўрамай қўяқол! (ҳазил аралаш)

 

– Берақолинг, амаки!

 

Ходим Файзулла аканинг фамилиясини ўқиб, кулиб юборади.

 

– Шеров!

 

Қаттиқ кулгу кўтарилади. Энг қизиғини эшитинг! Шунда ИИБ ходими:

 

– Қаердан келяпсизлар?

 

– Оҳангарон тоғларидан.

 

– Кимнинг олдига?

 

– Қўчқоровнинг.

 

Шу жойини эшитгандан кейин, қотиб қолдим. Шунақасиям бўларкан-да. Ўша вақтда Қўчқоров деган одам вилоят ҳокимлигида қурилиш котибиятида ишлаган экан, қаҳрамонларимиз айнан шу кишининг олдига боришган. Чиндан бўлган воқеа, атайлаб қидириб ҳам бундай ҳодисани саҳналаштиролмайсиз.

 

Ана шунақа...

 

 

 Элёр ЎТБАСОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 126
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 134
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15923
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6662
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6582
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5872
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5313
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5239
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4657
Ўзбекистон тарихи

//