Калиш


Сақлаш
21:07 / 21.07.2022 0 1429

– Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман!

    

– Мана бу палтони мен обергандим, туғилган кунларига эсласаларинг!

    

– Тилла занжирим сенга қолади, дердилар!

    

Уч қиз кампирдан қолган латта-путта буюмларни уч ёққа тортқилай-тортқилай ахийри бўлишиб олишди. Чол уларга бирпас тикилиб турди-ю, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия-кия адо қилган орқаси йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди.

    

– Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг... онангни эслатиб туради...

    

Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди.

 

 Лобар АЗИЗХЎЖАЕВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 70
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17045
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7068
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6837
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5518
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5143
Ўзбекистон тарихи

//