Оқилона жавоб


Сақлаш
22:07 / 16.07.2022 0 1460

Луқмони ҳаким занжи қул эди. Бир яхши одам уни хизматкорликка сотиб олди. Луқмон бир қанча вақт хожасига хизмат қилиб юрди. Хожаси бир куни унинг оқиллигини синаб кўриш учун қўй сўйиб, энг ёқимли жойни олиб кел,  деди.

 

Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, унинг юрагини ва тилини кесиб келди. Бир неча кундан сўнг хожа қулига яна бир қўйни сўйиб, энг ёқимсиз жойни олиб кел, деб буюрди.

 

Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, яна унинг юраги ва тилини олиб келди. Хожаси ҳайрон бўлиб:

 

– Бу ишингни қандай тушуниш керак? – деб сўради.

 

Луқмони ҳаким жавоб берди:

 

– Дунёда энг ширин нарса – покиза юрак ва ширинсўз тилдир. Дунёда энг ёқимсиз нарса – бемеҳр, тош юрак ва иғвогар тилдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 104
Куни иримга қолган илм



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17688
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7271
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6981
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6241
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5814
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5659
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5402
Ўзбекистон тарихи

//