Улғайишнинг жазоси


Сақлаш
22:07 / 13.07.2022 0 1372

Қимматбаҳо машина тоғ томон учиб боряпти. Рулда башанг кийинган эркак ва  бир хонимча. Машинанинг очиқ деразаларидан ташқарига шўх куй таралади, ташқаридан эса ичкарига кенг далаларда барқ уриб турган баҳорнинг анвойи бўйи ёпирилиб киради.

 

Узоқда, йўл муюлишида, ариқ бўйида қўй боқиб юрган ўспириннинг қораси кўзга чалинади. Муюлиш ўткир бурчакли бўлгани боис эркак тормозни босиб, машинани чунон секинлатади. Очиқ деразада ўспириннинг ярим қадди пайдо бўлиб, кўзлари беихтиёр равишда эркакнинг кўзлари билан тўқнаш келади. Шунда эркак ўспириннинг кўзларида ҳавас, ҳасад, истак ва орзу учқунлаганини сезади...

 

Ўспирин бўлса, эркакнинг шундоқ ҳам тўхтаб қолай деган машинадан шартта тушиб, калитни жон дея унинг қўлидаги кўсовга ўхшаган таёғига, атир ҳиди анқиб турган усти-бошини эса, эгнида осилиб турган, ёқалари кир-чир кўйлагига алмашар-да, қўйларни олдига солиб ҳайдаганча бобоси, энаси, отаси, онаси, акаси ва укалари жам бўлиб яшаётган болалик уйига чопиб кетишга тайёрлигини сезмасди...

 

Улуғбек ҲАМДАМ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 69
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 78
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 69
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 67
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 76
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17045
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7068
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6837
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5518
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5143
Ўзбекистон тарихи

//