Биласизми?
Биз бир сайёрада яшаймиз, аммо турмуш-тарзимиз ўзгача. Қайсидир халқ учун ижобий саналган одатларни бошқа элат ҳурматcизлик деб қабул қилиши мумкин. Шу боис бирор мамлакатга борганингизда, уларнинг қоидаларини билмасангиз, ноқулай аҳволда қолишингиз мумкин. Бугун ҳукмингизга баъзи мамлакатлар қабул қилган ғайриоддий одатларни тақдим этамиз.
1. Олмонияда қарсак чалманг, стол тақиллатинг
Германияда фойдали учрашув ёки мастер-класс охирида қарсак чалишдан кўра, стол тақиллатишни афзал билишади. Немислар қарсак спектакль ёки концертларда чалиниши керак, деб ҳисоблашади. Шунингдек, сиз олмон урф-одатларига ҳурмат кўрсатмоқчи бўлсангиз, ҳар сафар янги қадаҳ кўтарганда стаканни секин чертишни ва “Prost” дейишни унутманг!
2. Испанча танишувдан ҳайратланманг
Испанлар баланд овозда гапиришлари ва доимий юқори кайфиятда бўлишлари билан машҳур. Улар ўзларини қандай усулда таништиришлари билан ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Испания кўчаларида юраркансиз, бирор қиз ўзини таништириш учун юзингиздан ўпса, ҳайрон бўлманг. Бу «Салом!» дейишнинг испанча усули.
3. Французча назокатни ўрганинг
Пишлоқни ёқтирасизми? Агар жавобингиз «ҳа» бўлса, француз оиласида меҳмон бўлганингизда, ошқозонингизда у учун ҳам озроқ жой қолдиринг. Чунки французлар овқатдан сўнг қизил шароб ва пишлоқ тановул қилишни ёқтиришади. Дарвоқе, қизил шароб ичган стаканингизни тозаламасдан туриб, унинг устига оқ шароб қуйманг. Акс ҳолда, зиёфат пайтида кулгига қолишингиз мумкин.
4. Итальянлар тез ёрдам машинасини кўриб дуо қилишади
Италияда роҳибалар ва тез ёрдам машинасини кўришни фалокат белгиси ёки ўлим билан боғлашади. Шу боис италияликлар уларни учратиб қолганида чўқиниб олиб, дуо қилади ва бошқаларга ҳам буни маслаҳат беришади.
5. Ҳиндистонда ҳаммаси кинодагидек эмас
Ҳиндистонда қўл ушлашиб юрган жуфтликларни тез-тез учратиш мумкин. Аммо бу уларнинг ишқий муносабатда эканини билдирмайди. Чунки бундай юриш ҳиндистонликлар учун шунчаки дўстлик белгиси, холос. Ҳиндистонда ҳамма одатлар ҳам киноларда кўрсатилгандагидек эмас. Масалан, ҳинд фильмларининг акси ўлароқ, мамлакатда эр-хотин, жуфтликлар муносабатларини омма олдида намойиш этишларини деярли кўрмайсиз.
6. Кунчиқарда овқатни чапиллатиб есангиз хурсанд бўлишади
Хитой, Корея ёки Япония каби Осиё давлатларида таомнинг яхши чиққанини билдирмоқчи ва ошпазни мақтамоқчи бўлсангиз, шўрвани чапиллатиб ичишингиз керак. Гарчи бу кўпгина Ғарб мамлакатларида қўпол одат ҳисоблансада, шарқликлар бундан фақат хурсанд бўлишади.
7. Англияда резюмега сурат қўшсангиз ишга киролмаслигингиз мумкин
Агар сиз Ирландия, Буюк Британия ёки АҚШда ишга кирмоқчи бўлсангиз, резюмега шахсий маълумотлар (туғилган сана, жинс, оилавий ҳолат ва ҳаттоки расм)ни қўшмасликни тавсия қиламиз. Боиси бу давлатлар қонунчилиги иш берувчилардан фақат хизмат кўрсатиш даражасига қараб ишга ёллашни талаб қилади. Бу эса ўз-ўзидан номзодларни адолатли танлаш имкониятини яратади.
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ