Биринчи ўзбек газетаси чиққан кун


Сақлаш
21:06 / 22.06.2022 0 1755

Туркистонда биринчи жадид матбуот органи – “Тараққий” газетаси Тошкент шаҳрида Исмоил Обидов муҳаррирлигида 1906 йил 27 июндан эътиборан чоп этила бошланган. Унинг таҳририяти Ўратепа кўчасидаги 97-уйда жойлашган эди.

Газетанинг бир йиллик обуна баҳоси 5 сўм бўлган, бир донаси 50 тийиндан сотилган. Газета тўрт саҳифада чоп этилиб, унда эълонлар ҳам босилган.

 


“Тараққий” газетасининг шиори “Нажот: маслакда сабот, тўғриликда ижобат” деб номланган. Нашр илмий, адабий, сиёсий, фаний, тижорий газета бўлганлиги таъкидлаб кўрсатилган.


Газетанинг атиги 20 сони чиқиб, рус ҳокимияти томонидан ёпилган, муҳаррир қамоққа олинган. Шундан сўнг М.Абдурашидхонов муҳаррирлигида “Хуршид” газетаси чиқарила бошланди. 1907 йил 21 августда “Тужжор” газетаси чиққан. Аммо уларнинг барчаси 5-6 та сони чиққач, фаолияти тўхтатилган. Газеталар сақланиб қолмаган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 203
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16599
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6872
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6719
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5985
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5457
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5418
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4923
Ўзбекистон тарихи

//