Куз жумаси


Сақлаш
12:09 / 18.09.2021 0 1038

Ўзбек адабиёти Рауф Парфини, Матназар Абдулҳакимни, Абдували Қутбиддинни йўқотган монанд бугун - илиқ куз жумасида ОЛИМ ОТАХОНни ҳам йўқотди. Тошкентнинг Ибн Сино мавзесидаги буюк ёзувчи ва таржимоннинг бўшаб қолган уйидан қайтар эканман, бўғзимга дум-думалоқ йиғи тиқилиб қолган эди. Бу йиғи узилмайдиган қилиб тикилган тугмадек кўксимга қадалиб турибди.

70-йиллар авлодига мансуб баъзи ижодкорлар ўз авлодлари билан аҳён-аҳёнда мақтаниб қолишади. Аслида бу мақтаниш эмас ғурурдир, фахрдир, яна билмасам. Уларнинг мақтанса арзигулик Рауф Парфиси, Мурод Муҳаммад Дўсти, Олим Отахонларию ва бошқа гигантлари, айсберглари бор эди. Уларнинг асосий қисми катта ижодкор бўлиш билан бирга Адабиётнинг катта билимдонлари эди. Бугунги адабиётимизнинг тақдири эса бир гала қулоғига наушник таққан сўзамолларга қолди. Учар бўлсангиз, адабий шантажни қойиллатсангиз, бўғзингизни йиртиб шеър ўқий олсангиз, тармоқларда кўп like йиғсангиз марра сизники! Сиз Шоирсиз, Ёзувчисиз!

Бугунги авлод Олим Отахонни биладими? Унинг “Тўртинчи қаватдаги сарғиш дераза”, “Қисмат”, “Одамлар излаётган Мустафо” ҳикояларию, Кортасар, Кавабата, Борхес ва бошқа жаҳон классикларидан қилинган таржималарини-чи? Олим Отахон ҳаётининг сўнгги паллаларида “чет”га чиқиб қолган ижодкор эдими? Унинг фақат грантга йўналтирилган университетида ўқишга қай биримиз эриша олдик? Ўзбекнинг интеллектуал, тафаккур адабиётига босилган мураккаблик тамғаси инкубациялашаётган адабиётчилар учун текин паттами? Хуллас, Олим Отахон бу оламни тарк этди. У бутун бошли умрини бағишлаган адабиёт эса қолди: жавонларда, юракларда, нашриётларда... Уни ўқийдиган хос ўқувчилар эса ўлмаган, қулоғидаги тиқинни бир кун улоқтирадилар, ёки қони тозаланган авлод майдонга келажак.

Ҳа, ёзувчи жума тонгида умр бўйи ўзига ҳамфикр, ҳаммаслак, ижодий ишларида энг яқин кўмакдоши бўлган гўзал аёли билан бирга уйғониб, бу оқшом ётоғини алоҳида қилди. Ётар жойингиз ёруғ бўлсин, ўзбекнинг улуғ ёзувчиси! Сиз марварид монанд терган сўзлар юракларимизда ярқираб туражак!

Гўзал Бегим

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16194
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6641
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5357
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//