Тасалли


Сақлаш
20:06 / 21.06.2022 0 1240

Унинг шаҳарда уч юз ўринли тўйхонаси, битта дорихонаси, яна пойабзал ва озиқ-овқат дўкони бор. Ҳар кеча ўринга кирди дегунча бошқа ҳамкасблари хаёлидан бир-бир ўта бошлайди-ю, ороми бузилади. Эшматнинг тўйхонаси тўрт юз кишилик, Тошматники беш юз... Писмадончининг дорихонаси иккита, пистончининг супер маркети бор...

 

− Э-э, ҳар куни тўтиқушдай бир хил гапни такрорлаганингиз-такрорлаган-а, тавба... – ғудранади хотини.

 

− Жим ёт! Халақит берма! − пўписалайди эр.

 

Аёл уф-ф деб каравотнинг четроғига сурилиб, нариги ёнбошига ағдарилади. Эр шаҳардаги жамики тўйхона, ошхона, дорихона, маркетларни санашда давом этади, уларнинг кимларга, қандай омадли, иши юришган одамларга тегишли эканини ўйлаб, ижирғанади, тишларини ғижирлатади. Уйқуси буткул қочиб, устидаги эрони ёпинчиқни тепиб юборади. Туриб ўтиради, ётади, ағдарилади, туради... Саҳарга яқин бирдан яна алланималар эсига тушиб, оёқ-қўлларининг таранг пайлари бироз бўшашади. Алининг тўйхонаси икки юз саксон кишилик, Валининг биттагина дорихонаси бор, маркети ҳам мини...

 

Шундан кейингина ёпинчиқни устига тортиб, пинакка кетади.

 

Қамчибек КЕНЖА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 84
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 95
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 78
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 99
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 97
Ҳадаҳа



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17081
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7086
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6846
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6119
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5674
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5527
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5162
Ўзбекистон тарихи

//