Қадр


Сақлаш
21:06 / 13.06.2022 0 1190

Янги ўқув йили бошланганда ўқитувчи ўқувчилар қаршисида 100 долларлик купюрани ушлаб тураркан: “Агар ким бу пулни олишни истаса, қўлини кўтарсин” деди.

 

Хонадаги ҳамма ўқувчининг қўли юқорига кўтарилди, ўқитувчи уларга: “Мен бу пулни шу ерда кимгадир бераман, лекин биринчи навбатда, менга эътибор беринг” деб таъкидлади.

 

У пулни қўлида обдан ғижимлади ва яна сўради: “Буни ҳали ҳам хоҳлайсизми?”. Қўллар яна юқорига кўтарилди. Кейин ўқитувчи пулни полга ташлади, уни оёғи остида роса топтагач, қайтиб қўлига олди. “Ҳозир-чи?деб сўради у яна. Қўллар ҳамон юқорида турарди.

 

Ҳурматли ўқувчилар, умид қиламанки, сабоғимни тушундингиз. Бу пулга нима қилганим муҳим эмас, сиз барибир уни олишни хоҳлайсиз. Чунки  уни минг ғижимлаб, топтаганим билан у 100 долларлик қийматини йўқотмайди”.

 

У яна гапида давом этди: “Сиз билан ҳам шундай. Сизнинг ҳаётингизда ҳам йиқилиш, кўтарилиш ва шунга ўхшаш вазиятлар бўлади. Нима бўлишидан қатъий назар, сиз  ҳам ўз қадрингизни йўқотманг”.

 

 

Инглиз тилидан Беҳруз ХУРРАМ таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 145
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16033
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6716
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6605
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5899
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5332
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5289
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4712
Ўзбекистон тарихи

//