Ҳақиқат


Сақлаш
21:06 / 07.06.2022 0 1060

Орзусидаги уйига кўчиб келган рассом аёл ўғлини маҳкам бағрига қучиб олди.

 

Бир умр деворлари оппоқ, покиза уйни орзу қилардим. Қара, ниятимга эришдим, болам, деди кўзда ёш билан. Тезда ўзини қўлга олиб расмлар кўргазмасига тайёргарлик кўриш ниятида ишхонасига йўл олди.

 

Аёл ҳамма тайёргарликни жойига қўйиб уйга қайтиб келди. Боласи қоп-қора қўллари билан эшикни очганини кўриб юраги увишиб кетди. Рассом югурганча уйга кирди. Деворнинг пастки қисмларига қоп-қора краска билан турли шакллар чизилган эди. Аёл ичидаги важоҳатни боса олмай митти гўдагига тарсаки туширди. Боланинг чинқириғи очиқ турган эшикдан кўчага ҳам эшитилди. Орадан бирон дақиқа ўтди. Бола ҳам, она ҳам изтиробли, аламли йиғи қуршовида эди. Шу пайт эшик тақиллади. Аёл бошини кўтарди. Остонада турган одам қўшни экан.

 

Йиғи-сиғи овозидан қўрқиб югуриб чиқдим. Тинчликми? деди. Аёл индамади. Бироқ эркак девордаги шакллар, боланинг қўлидаги ранг ва уйнинг бир бурчагида тахланиб турган картиналарни кўриб кулиб юборди.

 

Болангиз ҳам сизга ўхшаган рассом бўлишни истар экан-да. Шуни англамаганингизни қаранг, деди.

 

Аёл ўтирган жойида бутун вужуди музлади. Фақатгина боласини урган қўллари оловда тургандек лов-лов ёнарди...

 

Дилбар АРАЛОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 140
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16016
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6706
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5889
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5327
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5280
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4700
Ўзбекистон тарихи

//