Ўзингни мактаб деб бил


Сақлаш
19:06 / 02.06.2022 1 1060

Афсонавий жанг санъати устаси Брюс Ли актёр, режиссёр, ёзувчи ва ўқитувчи сифатида ҳаётда кўплаб муваффақиятларга эришган. У ўз фалсафасидан келиб чиқиб қуйидаги ҳаёт ҳақиқатларини ёзиб қолдирган.  

 

Ҳар доим ўзинг бўл. Ўзингни ифода эт, ўзингга ишон. Ташқарига чиқма ва муваффақиятли шахсни қидирма. Уни такрорлама.

 
***

Кечиримли бўл. Хатолар ҳар доим кечирилади, агар кимдир уларни тан олишга журъат этса.

 
***

Ижобий фикр юрит. Ҳеч қачон ташвиш ёки салбий фикрларга қувват сарфлама, барча муаммолар сенга таъсир қилади, уларни ташлаб юбор.

 
***

Шунчаки бажар. Агар бирор нарса ҳақида ўйлашга кўп вақт сарфласанг, уни ҳеч қачон уддалай олмайсан.

 
***

Такрорлашда давомли бўл. Мен 10000 та зарбани биладиган одамдан қўрқмайман, лекин битта зарбани 10000 марта машқ қилган одамдан қўрқаман.

 
***

Ўзингни мактаб деб бил. Ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслик керак, унинг бошланиши ҳам, охири ҳам йўқ. Лекин таълим олишда диққатли бўл. Фойдалисини ол, фойдасизини рад эт ва ўзингга тегишли нарсаларни қўш.

 
***

Мағлубиятни рад эт. Мағлубият – руҳий ҳолат. Мағлубият ҳақиқат сифатида қабул қилинмагунча ҳеч ким ҳеч қачон мағлуб бўлмайди.

 
***

Йўналиш ол. Мақсад ҳар доим ҳам эришиш учун эмас. Бу кўпинча олдинга ҳаракат қилиш учун йўналиш, холос.

 
***

Сувдек бўл. Сен сувдек шаклсиз бўлишинг керак. Бир стаканга сув қуйсанг, у стаканга айланади. Шишага сув қуйсанг, у шишага айланади. Сув оқизиши ва қулатиши мумкин. Сувдек бўл, дўстим!

 

Абдурасул ТОҒАЕВ таржимаси,

 

ЎЗДЖТУ Медиа ва коммуникация факультети талабаси

 

 

1 Изоҳ

Salohiddin

12:01 / 01.01.1970

Juda yaxshi chiqibdi omad!!!

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 100
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 96
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 192
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13453
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6185
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5928
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5511
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4959
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4607
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3835
Ўқиш пули

//