Дунёнинг энг муҳташам беш кутубхонаси


Сақлаш
21:05 / 31.05.2022 1 2223

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида кутубхоналар фаолият кўрсатади. Қуйида эътиборингизга энг машҳур ва маънавий хазинага бой кутубхоналар бешлигини тақдим этамиз.

 

Тринити коллежи кутубхонаси

 

 

Мазкур кутубхона Ирландиянинг Дублин шаҳрида жойлашган бўлиб, 1592 йил қиролича Элизавета томонидан таъсис этилган. Ҳозирда кутубхонада 7 миллионга яқин босма китоб мавжуд.

 

Лафает коллежининг Керби кутубхонаси

 

 

У 1930 йилда Пенсилвания штатида ташкил этилган ва 1990 йиллар охирларида қайта таъмирланган. Кутубхонада 30 минг жилд китоб сақланади.

 

Конгресс кутубхонаси

 

 

Вашингтондаги ушбу кутубхона 1800 йили АҚШ конгресси томонидан Томас Жефферсон (АҚШ президенти)га бағишлаб қурилган. Дунёдаги энг катта кутубхона бўлиб, унда 450 дан ортиқ тиллар бўйича 90 млнга яқин босма китоб сақланади.

 

Минскдаги Белоруссия миллий кутубхонаси

 

 

1922 йили Рус ҳукумати томонидан барпо этилган. Ўша даврда кутубхонада 60 минг дона китоб бўлган. Ҳозирда эса 9,8 млн босма китоб сақланади.

 

Авлиё Гол кутубхонаси

 

 

Швецариянинг Сент Галлен шаҳрида жойлашган. Дастлаб бу кутубхона 612 йили роҳиб Галлус томонидан ибодатхона сифатида қурилган. Кейинчалик 780 йили Валдо томонидан Авлиё Гол кутубхонасига айлантирилган. Кутубхона ўз ичига 160 минг китобни қамраб олган.

 

Абдурасул ТОҒАЕВ таржимаси,

ЎЗДЖТУ Медиа ва коммуникация факултети талабаси

1 Изоҳ

Джолдикараева Жаксигул

12:01 / 01.01.1970

Жудаям керакли МАЬЛУМОТ ЛАР берилган.яна хам купрок хабарлар Берию боринг ишларингизга ОМАД ер булсин келажакдаги касбингизни етук мутахассиси БУЛИБ юринг

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 43
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 67
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 113
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 85
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8939
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5243
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4853
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4284
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3742
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3540
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3121
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//