Сирдарёда туғилиб, Сурияда кўмилган аллома


Сақлаш
20:09 / 16.09.2021 0 1309

Тан олиш керак, юртимизда туғилган жаҳон алломалари ҳақида кўп ҳам билимга эга эмасмиз. Китобларини ўқиган инсонлар ҳам анқонинг уруғи, десак янглишмаймиз. Дунё миқёсида кўплаб фанлар ривожига ҳисса қўшган алломаларимиздан бири Форобийдир.

Абу Наср Форобий — Марказий Осиёнинг мутафаккири ва қомусий олими. Юнон фалсафасини чуқур билгани, унга шархлар битганлиги ва жаҳонга таргʻиб қилгани ҳамда замонасининг илмларини пухта оʻзлаштириб, фанлар ривожига улкан ҳисса қоʻшгани учун “ал Муаллим ассоний” (“Иккинчи муаллим”, Аристотелдан кейин), “Шарқ Арастуси” номларига сазовор боʻлди. Форобий Сирдарё соҳилидаги Фороб (Оʻтрор) деган жойда туркий қабилага мансуб ҳарбий хизматчи оиласида таваллуд топади. Форобий илмини янада чуқурлаштириш мақсадида Бағдодга йўл олади. Олим йўл-йўлакай Эроннинг йирик шаҳарлари Рай, Ҳамадон, Исфаҳон ва бошқа жойларда бўлади. Бағдодда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидан келган талаба ва олимлар тўпланган эди. Бу ерда кўзга кўринган олиму фузалолар билан танишди, юнон фалсафий мактаби, турли фан соҳалари намояндалари билан учрашиб, улардан илм сирларини ўрганди. Масалан, Абу Башар Матта ибн Юнусдан юнон тили ва фалсафасини, Юҳанна ибн Ҳийлондан эса тиббиёт ва мантиқ илмини ўрганди.

Баъзи тарихий манбаларда келтирилишича, Форобий 70 дан ортиқ тилни билган. Қабри Дамашқ шаҳри (Сурия)да жойлашган. Ушбу алломанинг қабри хусусида ҳам бугун тўлиқ маълумот йўқ.

Аввалроқ Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида жойлашган ватандош аллома Абу Райҳон Беруний қабрининг бугунги номаълум ҳолати ҳақида ёзган эдик. Кузатувларимиз давом этади.

 

Oyina.uz

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 115
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 125
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15821
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6574
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6565
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5858
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5299
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5195
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4607
Ўзбекистон тарихи

//