Марҳумнинг уч ўғли олий маълумотли эди


Сақлаш
22:05 / 25.05.2022 3 1510

 

Қирқ йил мактабда директорлик қилган фидойи муаллим ҳақида мақола ёзган эдим. Орадан анча фурсат ўтиб, унинг вафот этганини эшитиб, таъзия билдириш учун уйига бордим.

 

Ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач, муаллимнинг ўғли деди:

 

Отам ҳақида мақола чиқармоқчи эдингиз, ёздингизми? Отам бечора ўшани кўп кутди-да...

 

Мен ҳайрон бўлдим. Ахир мақола бир ҳафта ўтиб туман газетасида босилган эди.

 

Биз кўрмабмиз

 

Ўртага ноқулай жимлик чўкди. Шу пайт дераза рахида турган, гултувак тагига тушалган газетага кўзим тушди. Синчиклаб қарадим, ўша газета!

 

Ана! – дедим беихтиёр.

 

Ўғил ўрнидан туриб, газетани олди ва мақолани кўрди, сўнгра жойига ўтириб қолди, юзлари қизарди, кўзларидан ёш оқди.

 

Отам бечора буни қанчалар кутган эди-я...

 

Ҳолбуки, марҳумнинг уч ўғли ва келини олий маълумотли, ўқимишли эди...

 

Ўролбой ҚОБИЛ

3 Изоҳлар

Ma'mur

12:01 / 01.01.1970

Tushunmadim ularni vaqti bo'lmaganmi gazeta o'qishga yo Ota aytsin edi .qachon gazeta chiqadi deb yo Maktabga direktorlik qilaman deb bolalarini unutib qoygandir .bazi joylarda

Дилора

12:01 / 01.01.1970

Баъзи олий маълумотлиларнинг дипломи бўлмайди. Баъзи дипломлиларнинг олий маълумоти...

Madina

12:01 / 01.01.1970

Tushunishim boʻyicha oliy maʼlumotli farzandlar beparvolik qilgan demoqchimi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 55
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 56
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 56
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10979
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5647
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5170
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5096
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4619
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3817
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3680
Ўқиш пули

//