Бир қоп жон


Сақлаш
05:05 / 23.05.2022 0 1007

Омон бобо вафот этганида мен шаҳарда эдим. Чол 92 ёшга кирган бўлиб, Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси эди. Ўша куни тонг саҳарда остонада Соҳиб киракаш пайдо бўлди.

– Кийиниб чиқ, қишлоққа кетамиз, – деди у.

Юрагим тавонимга тушди.

– Тинчликми?

 – Омон бова қазо қилди. Энанг сени тезда етиб келсин, деди.

Кекса энамнинг гапини ҳеч икки қилмаганман. Аммо бугун қаттиққўл домланинг дарси бор. Нақ икки пара.

– Қачон чиқаришаркан?

– Пешиндан кейин.

– Энамга айтинг, ўн иккига қолмай қишлоқда бўламан.

– Э-э, бунақаси кетмайди, қулоғингдан тортиб бўлсаям оборишим керак. Энангнинг буйруғи бу.

Иккиланиб қолдим. Нега десангиз, Омон бобо бизга қариндош эмас, қишлоқдош, холос. Энам негадир шу инсонни қаттиқ ҳурмат қилади.

Нима бўлса бўлар деб қишлоққа жўнадим.

Энам мени кутиб олди.

– Чопон кийиб, белингни боғла. Чеккада турганингни кўрмай. Отамлаб йиғла. Ахир у биз учун қадрли инсон.

Жанозага бордим. Тумонат одам. Отам ва амакиларим сафда турибди. Гарчи менга эриш туюлсада, отамлаб роса бақирдим. Катта амаким роса йиғлади. Чолни дафн этиб қайтишда у билан ёнма-ён қайтдим.

– Куйиниб йиғладингиз, амаки?

– Омон бова улуғ инсон.

– Урушда қатнашгани учунми?

– Урушдан кейинги очарчилик пайтида қилган ёрдами учун. Сен бундан бехабарсан, шекилли.

– Шундай.

– Одамлар кунжара ейишга мажбур бўлган замонда отам нон топиб келаман деб уйдан чиқиб кетиб, бир ой йўқ бўп кетган. Биз оилада тўққиз жон эдик. Уйда бир бурда нон йўқ, ўлиб кетишимиз аниқ эди. Ана шундай қийин паллада Омон бова уйимизга бир қоп буғдой ташлаб кетди. Бу бир қоп буғдой эмас, бир қоп жон эди, отам келгунча шуни еб, тирик қолдик. Энди тушундингми?

Буни шу пайтгача нега менга айтишмаган, ҳайронман. Амакимнинг гапидан сўнг ҳаммасини тушундим.

  

Шониёз МЕЛИБОЕВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 144
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 126
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 140
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 123
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5302
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4323
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4107
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3555
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3140
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//