Мадҳ этилган ўқ


Сақлаш
01:05 / 16.05.2022 0 1370

Ривоят қилишларича, салжуқий ҳукмдор султон Санжарнинг саройида Муизий деган шоир бўлар экан. У ҳукмдорнинг ўтириб-туриши, еган таоми, кийган либосигача мадҳ қилиб юраркан.

 

Бир куни султон аъёнлари сафида Муизийни ҳам овга олиб кетибди. Шикор вақти ҳукмдор кийикни отаман деб Муизийни отиб қўйибди. Жароҳатланган шоирни кўтариб саройга олиб келишибди. Ўқ ўз ҳунарини кўрсатибди. Ўлим тўшагида ётганини ҳис этган Муизий шоҳни чақиришларини сўрабди.

 

Султон Санжар “Ўладиган бўлса, ҳолидан хабар олганим бўлсин” дебди. Ҳукмдор  ёнига келиши билан маддоҳ шоир султон отган ўқни мадҳ этиб, ашъор ўқибди ва жони узилибди.

 

Ўша сўнгги шеър мазмуни бундай экан: “Сиз отган ўқ шундай чиройли учдики, унга маҳлиё бўлдим, ўқингиз унга кўнгил берганимни сезди шекилли, менинг кўксимдан жой олди”.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 93
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 185
Ғурурдан баланд меҳр



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17609
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7249
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6967
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6225
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5802
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5646
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5385
Ўзбекистон тарихи

//