“Қисқа ҳикоялар” танловида ғолиб деб топилган ижодий ишлар


Сақлаш
17:05 / 10.05.2022 2 1727

                      

Ёзиқ

(1-ўрин)

 

Аскар қабридаги ёзув:  “Мен отамдан олдин ўлганман...”

 

Қўчқор Норқобил

 

 

Оғриқли хотира

(2-ўрин)

 

Зийрак беш кундан бери овқат емас, нуқул ҳаллослаб югурар, кўзлари мўлтираб ғингширди. Доктор чақирдик, аммо итимизнинг аҳволи ўнгланмади. Айтишларича, унга заҳарли дори едиришган, шу боис жон беролмай қийналаётганди...

 

Бобом урушда жароҳатланган оёғини судраганча оқсоқланиб уйга кириб кетди. Бироздан сўнг ов милтиғини кўтариб чиқди ва кўзларини очишга-да мадори қолмаган Зийракка тўғрилади. Ит қочмади, тек қотди. Аммо бобомнинг милтиқ тутган қўллари дағ-дағ қалтирай бошлади. Ранги ўчди. Сўнг гурсиллаб супага ўтириб қолди. Бақувват қўллари билан аввалига қулоқларини ёпди, кейин бошини чангаллади.

 

– Йўқ, йўқ, дўстим, Маъруф бундай қилолмайман. Сен, албатта, яшайсан! Бўлди, гапирма. Етказиб бораман... етказаман. Фақат чида, чидасанг бўлди. Чида дўстим, чида. –  Бобом бир муддат жимиб қолди. – Дўстим, мени кечир...

 

Бобом шундай деб бирдан чуқур “уҳ” тортди ва милтиқни олди-да, итни шарт отиб ташлади...

 

Мастура Бўриева

 

 

Куйиклар

(3-ўрин)

 

Уруш. Очарчилик. Новвойхонада ишлаб қайтган аканинг тугуни белига боғлиқлигини кўриб, сингилларнинг кўзида парчаланган умид аста-секин томчилай бошлади. Ака айбли бошини эгди:

 

– Бугун биттаям нон куймади...

Нилуфар Обидова

2 Изоҳлар

Шаҳноза

12:01 / 01.01.1970

Ассалому алайкум! Ҳар бир ҳикоя менга жуда ёқди. Айниқса 3 ўринни олган ҳикояни ўқиганимда бутун баданим жимирлади, ўзини айбдор ҳис қилган акани ҳам, очарчиликка чидаган, аммо умид нигоҳлари ила акасига мўлтираган сингилларни ҳам ҳис қилдим. ҳикоя учун муаллифга катта раҳмат!

Navbahor

12:01 / 01.01.1970

3-o'rinni olgan hikoya yoqdi, qoyil!

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16265
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//