Буни эл дейдилар


Сақлаш
16:05 / 10.05.2022 0 1146

Қабр устига сўнгги чим босилди. Мулла фотиҳа ўқишни бошлади. Қабристонга чўккан мискин сукунатни оят оҳангларигина бузарди. Дуо қилиниб, ҳамма ўрнидан туриб тарқалаётган пайтда Шерқул бобо марҳумнинг ўғлини тўхтатди:

 

Ўғлим, отанг менинг болалик дўстим эди. Тақдирни қара, унга шаҳарда яшаш насиб этди. Аҳён-аҳёнда бозорда учрашиб қолардик. Раҳматли рўзғор ташвишлари билан андармон бўлиб туғилган қишлоғини унутди. Ҳатто кексайганда ҳам бир келмади. Элнинг тўйига, маъракасига бош қўшмади. Лекин, болам, эл кечиримли, элнинг бағри кенг. Қара, отангнинг таъзиясида қанча одам қатнашди. Айт, қайси бирини танийсан?

 

Неъматжон “танимайман” деган маънода бош ирғади.

 

Ҳа, баракалла, танимайсан, аммо бу сенинг эмас, отангнинг айби. Ўғлига уруғ-аймоғи, хели-хеши ҳақида сўзламаган. Кўрдинг, тобутни қанча одам кўтарди, елкадош, ғамдош бўлди. Буни эл дейди, болам!

 

Неъматжон Шерқул бобонинг сўзларини диққат билан тинглаб, ўзига хулоса чиқарди.

 

Ҳа, буни эл дейдилар...

Ўролбой ҚОБИЛ,

 

Қамаши туманидаги 95-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 77
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 78
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7069
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6839
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5144
Ўзбекистон тарихи

//