Дуо


Сақлаш
02:05 / 10.05.2022 0 1369

1941 йил, авжи саратон. Қишлоқнинг бир гуруҳ бўз йигитлари урушга чақирилди. Жўнашга чоғланган йигитлар ота-оналарининг истакларига биноан 100 ёшли Санам момодан дуо олишга бордилар.

 

– Ассалому алайкум, моможон. Бизларга дуо беринг. Фронтга кетяпмиз, – деди улардан бири, момо билан ҳол-аҳвол сўрашилгач.

 

– Нимага кетяпсилар? – деди момо хиралашиб қолган кўзлари билан овоз чиққан томонга қараб. Бир асрни яшаб қўйган момо учун «фронт» сўзи жуда ғалати туюлганди.

 

– Урушга кетяпмиз, момо. Фашистлар еримизга бостириб кирибди.

 

Момо яна умрида эшитмаган сўзлар аралаш гапнинг орасидаги «еримизга бостириб кирибди» жумласигагина сал-пал тушунди. У қўшни қишлоқнинг болалари тушмагурлар, бу қишлоққа ўғирликка кирган-ов, шунга йигитларнинг жаҳли чиқиб, тепалашмоқчи, деб ўйлади.

 

– Эйй, болаларим! Сира тиниб-тинчимайсилар-да. Бўлар-бўлмасга ур-сур қилаверманглар. Бир таёқ – бахт, бир таёқ – бадбахт. Тепалашаётган пайтларинг эҳтиёт бўлиб уришинглар-да. Тағин кўз-пўзларингга тегиб кетмасин…

 

Меҳрибон АБДУРАҲМОНОВА

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 156
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16153
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6774
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6628
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5922
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5353
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5340
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4766
Ўзбекистон тарихи

//