Биз Тошкентданмиз


Сақлаш
21:05 / 07.05.2022 0 807

Полшадаги Висла дарёси бўйида артиллерия отишмаси бўлиб ўтди. Шунда биз ўтирган машина қурол-яроғи билан дарёга ғарқ бўлди. Машина ичидан чиқиб, қирғоқ томонга суза бошладим. Бизникилар қаерда, душман қайси томонда эканини билиш жуда қийин эди.

 

Ўз қисмимга етиб боргунимча штабдан «Қаҳрамонларча ҳалок бўлди», деган қора хат Тошкентга жўнатилган экан. Шўрлик онам жудоликка чидолмасдан, аччиқ устида уруш майдонига ўз ихтиёрлари билан кетибдилар. Улар кўприк қурилиши бўйича муҳандис эдилар... Мен урушдан омон қайтдим. Онам эса Болгарияда бўлган жанглардан бирида ҳалок бўлдилар...

 

Ўзбекистонлик жангчилар Берлингача боришди. Мен Рейхстагга етганимда, девор ва колонналардаги «Биз Туладан», «Биз Москвадан» деган ёзув ва имзоларни кўрдим. Мармарли устунлардан бирида бошланғич синф ўқитувчиларига хос чиройли ёзув билан «Биз Тошкентданмиз» қайдига кўзим тушди. Унинг тагида 7 та фамилия бор эди. Хотирам панд бермаса, етти рақами остида «Юсуф Шарипов (Бухородан, ўқитувчи)» дея ёзилганди.   8 рақамини қўйиб, «Рита Беляева (Тошкентдан, радист)», деб ёзиб қўйдим.

 

Уруш йиллари ватандошларимиз жангчиларга қуруқ мевалар, нон, кийим-бош ва бошқа фронтга керакли ва зарур нарсаларни жўнатишарди. Биз ана шундай совғаларни олиб турардик. Бир сафар янги кийим чўнтагидан қоғоз чиқди. Унда қуйидаги ёзув бор эди: “Aзиз дугонам, тезроқ ғалаба қозон! Ватанга қайт! Мен сенга чиройли кўйлак тикиб бераман». Бир қарашда бу баландпарвоз гапдек кўринар, лекин, унинг ортида сенга ишонч билан қараётган инсонлар меҳри, Ватаннинг тафти мужассамдек эди, менинг назаримда.

 

Маргарита МЕРКУЛОВА, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 125
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 144
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 175
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10524
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5562
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5114
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4968
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4544
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3650
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3629
Радикализм

//