Илк ҳайитлик


Сақлаш
01:05 / 03.05.2022 0 1016

1956 йил 12 май куни саҳарда уйғондим. Кўзларимни очганимда ёстиғим устида  бир жуфт резина шиппак турарди.

 

Бир кун аввал, яъни арафа куни дадам уларни олиб келган эди менга.  Оппоқ эди шиппаклар. Четларида қадагичлари бор эди.

 

Мен билан тенгдош инсонларнинг аксарияти болалигида кийган бундай пойабзалларни.  Дадам, онам, опам ва мен биргаликда боргандик харидга.  Учови ҳам Аллоҳнинг раҳматига қовушган яқинларимнинг тавсиясига кўра оёғимга лойиқ келганини сотиб олгандик.

 

Арафа куни киймай, ҳайитликда кийгандим шиппагимни. Ўша куни қандай қилиб кунни кеч қилганимни ва тунда неча соат ухлаганимни билмайман. Билганим уйғонганимда пойабзаллар ёстиғим устида эди.  Ҳолбуки, тунда ётоғимга кирганимда ёстиғим устида йўқ эди шиппак.

 

Онам бомдод намозига уйғонганида пойабзалларни  ёстиғим устига қўйган экан.

Янги шиппагимни кийиб, опам билан қўл ушлашиб қариндошларимизни ҳайит билан табриклагани борган эдим. Ота-онам опамга қандай ҳайитлик олганларини эслолмайман. Шиппагимнинг ҳаяжонию севинчидан опамдан сўрашни ҳам унутгандим.

 

Орадан йиллар ўтди. Ҳатто бугун ҳам ўша илк ҳайитлигимни эслайман. Шиппакларимни.

Кўчага кийиб чиққанимда учардим гўё. Қушларнинг қанотлари бўлса, инсонларнинг оёқлари бор-ку!

 

Бугун-чи? Резина шиппаклар йўқ. Бу ёшдаги болалар ҳатто ақлли телефон ўйнайдилар.  Бўлса ҳам резина шиппакка қарайдиган бирор бола борми?..

 

Исмоил Башаран

 

Туркчадан Умида АЗИЗ таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 144
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 126
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 140
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 123
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5302
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4323
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4107
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3555
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3140
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//