Адиблар хиёбонига бириктирилган олий таълим муассасалари ҳақида биласизми? (Фотожамланма)


Сақлаш
17:04 / 29.04.2022 0 1811

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида хиёбонда ўрнатилган ҳайкалларнинг ҳар бирига олий таълим муассасалари бириктирилган.

 

Қуйида таълим муассасалари қайси ҳайкалларга бириктирилгани ҳақида билиб олишингиз мумкин:

 

 

Алишер Навоий ҳайкалига Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;

 

 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалига Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети;

 

 

Зокиржон Мулло Холмуҳаммад ўғли (Фурқат) ҳайкалига Тошкент архитектура-қурилиш институти;

 

 

Муҳаммад Ризо Огаҳий ҳайкалига Тошкент давлат шарқшунослик университети;

 

 

 

Муҳаммад Аминхўжа — Муқимий ҳайкалига Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

 

 

Бердимурод Қарғабой ўғли (Бердақ) ҳайкалига Тошкент педиатрия тиббиёт институти;

 

 

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкалига Ўзбекистон халқаро ислом академияси;

 

 

 

Абдулла Авлоний ҳайкалига Тошкент давлат педагогика университети;

 

 

 

Абдулҳамид Чўлпон ҳайкалига Ички ишлар вазирлиги Академияси;

 

 

Абдулла Қодирий ҳайкалига Тошкент давлат техника университети;

 

 

Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом ҳайкалига Тошкент давлат юридик университети;

 

 

Ҳамид Олимжон ҳайкалига Ўзбекистон давлат консерваторияси;

 

 

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова ҳайкалига Тошкент тиббиёт академияси;

 

 

Муса Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ҳайкалига Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти;

 

 

Мақсуд Шайхзода ҳайкалига Тошкент давлат транспорт университети;

 

 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ҳайкалига Тошкент молия институти;

 

 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳайкалига Тошкент ахборот технологиялари университети;

 

 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Каипбергенов ҳайкалига Тошкент давлат аграр университети;

 

 

Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов ҳайкалига Тошкент кимё-технология институти;

 

 

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳайкалига Ўзбекистон Миллий университети;

 

 

Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов ҳайкалига Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети;

 

 

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳайкалига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;

 

 

Александр Файнберг ҳайкалига Тошкент давлат жаҳон тиллари университети;

 

 

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳайкалига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бириктирилган.

 

ФОТО: Аҳмад ТЎРА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 135
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 324
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12693
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6100
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5733
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5423
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4869
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4401
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3794
Ўқиш пули

//